Ўзбекистон Республикаси Президенти 2019 йил 19 март куни бўлиб ўтган видеоселекторда йиғилишда берган топширқлар ижроси ҳамда Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 24-октябрдаги “халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактабларида 5 ташаббус фестивалларини ташкил этиш ва ўтказиш ҳақида”ги 338-сон буйруғи асосида Пахтачи туманидаги 2-сектор ҳудудидаги 36-мактаб жамоаси “мактабда 5 ташаббус фестивали” номили фестивални ўтказишди. Фестивалда туман 2-сектори ва халқ таълими ходимлари иштирок этишиб ўқувчиларнинг мактабдан ташқари тўгаракларда ўрганган билим кўникмалари асосидаги кўргазмали чиқишларини томоша қилишди. Тадбир якунида 2-сектор ва туман маъанавият ва маърифат маркази раҳбарлари фестивалда муносиб иштирок этишган Раимов Ойбек, Мустафоева Рухшона, Кубаева Наима, Эшназаров Суҳроб ва Эштиловов Сардорларга совғалар топширишди. 2-Сектор раҳбарияти Фестивални ўта кўтаринки руҳда ўтишини таъминлаган 34-Болалар мусиқа ва санъат мактаби маъмуриятига, 36-мактаб жамоаси ва мусиқа раҳбари Ўктам Искандаровларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.