Туман пахта штаби маълумотига кўра, 2019 йил пахта ҳосили йиғим-терим мавсумида туман ИИБ бошлиғи Б.Санақулов секторига қарашли Барҳаёт Қ.Ражабов ММТП ҳудудидаги "Сардор илғор пахтакор" фермер хўжалиги 2019 йил пахта ҳосили учун 119 тоннага контрактация шарномаси имзолаган бўлиб, фермер хўжалиги томонидан 6-октябрь ҳолатига 120, 9 тоннага яъни 101, 6 фоизга бажарилди.
Ушбу муносабат билан туман ҳокими М.Хамдамов, 3-сектор раҳбари Б.Санақуловлар фермер хўжалиги раиси Илҳом Зулмоновга телевизор совға қилишди.
Теримчилар учун ош дамланиб, куй қўшиқ куйланди. Ҳамма рақсга тушишиб хурсандчилик қилишди.