Бугун 8-сентябрь куни Пахтачи тумани Халқ таълими бўлими томонидан “Устозим – фахрим” мавзусида расмлар танлови ҳамда туман мактаблари педагоглари учун дам олиш концерт дастури намойиш этилди.
Муҳтарам Президентимизнинг видеоролик орқали намойиш этилган “Ўқитувчилар жамиятимизнинг энг обрў-эьтиборли инсонларидир” - деган мурожаатларини барча ўқитувчилар қизғин олкишлар билан карши олдилар.
Бир сўз билан айтганда, тадбир ўқитувчиларнинг руҳини баланд қилиб, ўқувчиларга янада сифатли таълим беришда муҳим қадам бўлди. Зеро, ўқитувчилар яна бир бор мактаб таълимини ривожлантириш умумхалқ ҳаракатига айланганлигини чин кўнгилдан ҳис этишди.