Янгиликлар

Мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жорий йилнинг 25 январ куни Пахтачи тумани Қиргули маҳалласида янги 120 ўринли 31-сонли давлат мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда 3-сектор раҳбари туман ИИБ бошлиғи Б.Санақулов сўзга чиқиб, Қиргули қишлоқ аҳолисини янги мактабгача таълим муассасаси ишга тушганлиги билан табриклади.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жорий йилнинг 24 январ куни Самарқанд вилояти ҳокими Э.О.Турдимов Пахтачи туманига ташриф буюриб, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олди. Улар билан бўлган суҳбат жараёнида бугунги кунда Муҳтарам Юртбошимиз томонидан олиб борилаётган оқилона сиёсат орқали яратиб берилаётган шароитлар ҳақида гапириб ўтди. Шу ернинг ўзида мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан туман ҳокими ва ташкилот раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берди.

Аҳоли билан “Сайёр учрашув” бўлиб ўтди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жорий йилнинг 23 январ куни туман ҳокими В.Рахимов, туман ДСИ раҳбари А.Турғунов, туман прокурори ўринбосари С.Джаниев ҳамда ДХХ ходими Д.Қўчқаровлар раҳбарлигида туманнинг Гулшан маҳалласида жойлашган “Висол” базмгоҳида ҳудуднинг Гулшан, Тома, Ёбу, Истиқбол ва Мирзо Нодим маҳаллаларида истиқомат қилаётган фуқаролар билан “Сайёр учрашув (қабул)” ташкил этилди.

Фермер хўжаликлари ер майдонлари мақбуллаштирилмоқда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 14-сонли ва вилоят ҳокимининг 2019 йил 14 январдаги 17-Қ-сонли шу хусусдаги қарорлари асосида туман ҳокимининг 2019 йил 15 январдаги 49-Қ-сонли қарори қабул қилинди.

"Чаққон шоу" бўлиб ўтди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

23-январь куни тумандаги 20-мактабда "Қизларжон" гуруҳи раҳбари Ф.Очилова бошчилигида 6-синф қизлари ўртасида "Чаққон" шоу бўлиб ўтди.

Шоуда қизлар чаққонлик, зукколик ва топқирлик йўналишларида беллашишди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM