Янгиликлар

Давлат дастури ижроси юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жорий йилнинг 31 март куни туман ҳокими В.Рахимов Шамсназар маҳалласида “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида амалга оширилиши керак бўлган ишлар юзасидан маҳалла фаоллари билан учрашув ўтказди. Учрашувда муҳтарам юртбошимиз томонидан қишлоқларни ободонлаштириш борасида амалга оширилаётган ишларга фуқаролар ҳам “лаббай” деб жавоб беришлари кераклиги тушунтириб ўтилди. Учрашув қизғин мунозараларга бой тарзда бўлиб ўтди.

Ҳаж сафарига борувчилар билан давра суҳбати ўтказилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жорий йилнинг 30 март куни Пахтачи туманидан рўйхатга олинган 12 нафар Ҳаж сафарига борувчилар, имом-хатиблар ва Ҳаж сафарига бориш учун рўйхатга олинган фуқаролар яшовчи маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида йиғилиш ташкил этилди. Тадбир жараёнида махсус тайёрланган “Адашганлар” номли ҳужжатли филм намойиш этилди ҳамда янги ҳожи она ва ҳожи оталарга фуқаролар билан ишлашни янада кучайтириш бўйича тавсиялар берилди.

Депутатлар китоб совға қилишди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун 30-март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Қувватов Фарҳод Муродуллаевич Пахтачи туманидаги 15-мактабга ташриф буюриб, мактабга 25 дона китоб совға қилди. Мактабда энг кўп китоб ўқиган 6-синф ўқувчиси Махмудова Вазирага ўзи севиб ўқиган китобни совға қилди.

Сайловолди тушунтириш ишлари ўтказилмоқда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи туманидаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари Ишчи гуруҳлари таркиби иштирокида Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Туман ҳокими ўринбосари М.Мирзаева, туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари А.Очилов ҳамда туман Адлия бўлими бошлиғи Э.Давронов йиғилиш қатнашчиларига мазкур бўлиб ўтадиган сайлов юзасидан тушунчалар берди.

Мактаб жамоаси Бухорога саёҳат уюштирди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун 27-март куни Пахтачи тумани 20-мактаб жамоаси юртимизнинг қадимий шаҳри Бухорои Шарифга саёҳат уюштиришди. Саёҳатчилар Ватанимиз тарихи ҳақида бир олам таассурот билан қайтишди.

Туманда “Umid nihollari” спорт мусобақаларининг футбол тури бўйича вилоят финал босқичи бўлиб ўтади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жорий йилнинг 26 март куни соат 9:00 да Пахтачи тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўйингоҳида “Umid nihollari” спорт мусобақаларининг футбол тури бўйича вилоят финал босқичи бўлиб ўтади.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM