Янги мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди
Tue, 23/04/2019 - 16:18Жорий йилнинг 23 апрел куни Пахтачи тумани Истиқбол маҳалласида янги 60 ўринли 3-сонли давлат мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. МТМ нинг умумий лойиҳа қиймати 1,668 млн.сўмни ташкил этади. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Ж.Болтаев сўзга чиқиб, Истиқбол маҳалласи аҳолисини янги мактабгача таълим муассасаси ишга тушганлиги билан табриклади.