Янгиликлар

Пойтахтдаги Пахтачиликлар билан учрашув бўлиб ўтди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жорий йилнинг 25 апрел куни Тошкент шаҳрида ташкил этилган Пахтачи туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирокидаги учрашувда 200 нафарга яқин Пахтачилик талабалар ҳамда Тошкент шаҳрида турли соҳаларда меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган пахтачилик фуқаролар иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими В.Рахимов барча талабалар билан мулоқjт олиб борар экан, уларни туман ривожига ҳисса қўшишга, ватанимиз тараққиёти йўлида ҳормай-толмай ишлашга чақирди.

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан тадбир ташкил этилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жорий йилнинг 25 апрел куни “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан Пахтачи туманида тадбир ташкил этилди.

Янги мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жорий йилнинг 23 апрел куни Пахтачи тумани Истиқбол маҳалласида янги 60 ўринли 3-сонли давлат мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. МТМ нинг умумий лойиҳа қиймати 1,668 млн.сўмни ташкил этади. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Ж.Болтаев сўзга чиқиб, Истиқбол маҳалласи аҳолисини янги мактабгача таълим муассасаси ишга тушганлиги билан табриклади.

Туман ҳокими ўринбосари ҳам ўзи ўқиган мактабга китоб совға қилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ж.Болтаев жорий йилнинг 23 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилаётган 5 та ташаббусни амалга ошириш ҳамда “Бутунжаҳон китоб ва муаллифлик ҳуқуқи куни” муносабати билан ўзи ўқиган тумандаги 21-умумтаълим мактабига 20 дона бадиий китоб совға қилди.

“Гуллар ва қушлар” тадбири ташкил этилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жорий йилнинг 22 апрел куни тумандаги 12-умумтаълим мактабида “Гуллар ва қушлар” тадбири ташкил этилди. Tадбирда мактабнинг ҳар бир синф ўқувчилари ўзлари тайёрлаган кўргазмаларини ҳамда жонли бурчакларини намойиш этишди. Tадбир сўнгида мактабда ўз фаоллиги билан ажралиб турган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларига хомийлар томонидан совғалар тақдим этилди.

Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари Тошкент шаҳрида учрашув ўтказишади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

25 апрел куни Tошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган Пахтачилик талабалар ҳамда Пахтачи туманидан бориб ишлаётган фуқаролар билан туманнинг 4 та сектор раҳбарлари учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Шу муносабат билан барчангизни ушбу учрашувга таклиф этамиз.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM