Президентимиз фермерлар билан суҳбатлашди
Fri, 26/07/2019 - 14:55Шавкат Мирзиёев Оқдарё туманидаги «Pure milk Oqdaryo» фермер хўжалиги даласида бўлиб, миришкорлар билан суҳбатлашди.
Пахтачи туман ҳокимлиги
Расмий веб-сайти
Шавкат Мирзиёев Оқдарё туманидаги «Pure milk Oqdaryo» фермер хўжалиги даласида бўлиб, миришкорлар билан суҳбатлашди.
Президент Шавкат Мирзиёев 26 июль куни мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрига гул қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд халқаро аэропортининг ўзидаёқ мазкур бандаргоҳни ривожлантиришга оид лойиҳа билан танишди. Хусусан, бу ерда яна бир терминал қуриш, учиш-қўниш йўлагини реконструкция қилиш, самолётлар тураргоҳини кенгайтириш, радиолокация тизимларини такомиллаштириш режалаштирилган. Янги аэровокзал эса барча халқаро талабларга жавоб берадиган, соатига 600 йўловчига хизмат кўрсатадиган бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва йирик лойиҳалар билан танишиш мақсадида 26 июль куни вилоятимизга ташриф буюради.
Вилоят ҳокимлигида таълим тизими сифатини ошириш, тайёрланаётган кадрлар рақобатбардошлигини таъминлаш, етук маънавий-ахлоқий фазилатларга эга мантиқий фикрлайдиган ёшларни тарбиялаш, таълим муассасаларини 2019-2020 ўқув йилига пухта тайёрлаш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокама этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 мартдаги “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим топшириқни амалга ошириш тўғрисида”ги баёни ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги умумтаълим мактабларида ўқув йили тугаганлигига қарамасдан кўплаб тўгараклар фаолият олиб бормоқда.