Уруғлик пахта ҳамда сабзавот, полиз, мойли, дуккакли ва бошқа экинлар уруғчилиги билан шуғулланувчи субъектлар раҳбарлари диққатига!

2022 йилнинг 3 март куни Пахтачи тумани қишлоқ хўжалиги бўлими биносида 2022 йил ҳосилидан ИХТИСОСЛАШТИРИЛАДИГАН ҲУДУДЛАРДА уруғлик пахта ҳамда сабзавот, полиз, мойли, дуккакли ва бошқа экинлар уруғчилигини етиштириш ҳуқуқини қўлга киритиш учун субъектлар ўртасида тендер танлови бўлиб ўтади.

Танловда қатнашиш истагини билдирган фермер хўжаликлар раҳбарлари қуйидаги ҳужжатлар тўпламини 2 нусхада туман қишлоқ хўжалиги бўлимида тузилган танлов комиссиясига 1 мартгача тақдим қилишлари сўралади.

1.Тендер комиссияси номига ариза
2.Ф/ҳ номидан тилхат
3.Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ҳамда туман қишлоқ хўжалиги бўлимининг маълумотномаси
4.Фермер хўжалиги, унинг раҳбари ва ишчи ходимлари тўғрисида маълумотнома
5.Ирригация бўлими маълумотномаси
6.Ўсимликлар карантини ва ҳимоясининг туман филиали томонидан берилган маълумотнома
7.Ф/х раҳбарининг мутахассислиги ва маълумоти тўғрисида ҳужжат (диплом нусхаси)
8.Ф/ҳ раҳбарининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш стажини тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат дафтарчаси ва бошқа ҳужжатлар)
9.Ф/х ишлаётган уруғчи ҳосилотнинг маълумоти тўғрисидаги ҳужжат (диплом нусхаси)
10.Мажбуриятдан озод пул маблағи тўғрисида тегишли банк томонидан берилган маълумотнома
11.Туман техназорат инспекцияси томонидан берилган маълумотнома ҳамда техпаспорт нусхаси
12.Контрактация шартномасининг бажарилиши бўйича туман “Пахтачи кластер” МЧЖ томонидан берилган маълумотнома
13.Сўнги 3 йил ичидаги пахта ҳосилдорлиги бўйича “Пахтачи кластер” МЧЖ томонидан берилган маълумотнома

Ҳужжатларни қабул қилиш 2022 йилнинг 1 март куни 18:00 да тўхтатилади.     

Қўшимча маълумотлар учун: 94-470-47-53 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.
 
Туман ҳокимининг ўринбосари          Ғ.Абсанов

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM