Янгиликлар

"ZIYOVUDDIN TEXTILE" га биринчи пахта карвони келди!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун 27-сентябрь Пахтачи туманидаги "ZIYOVUDDIN TEXTILE" МЧЖга қарашли пахта тозалаш заводига биринчи  пахта карвони келди. Пахта 2019 мавсуми бошланиши муносабати билан қуръон тиловат қилиниб, яхши ниятлар билан оқсоқоллар дуо қилишди. Туман ҳокими М.Хамдамов ўз сўзида ушбу йил пахта мавсумига барча шароитлар яратилиб, муносиб тайёргарлик кўрилганлигини ва барчани ушбу пахта йиғим теримида кутаринки кайфиятда иштирок этишига ишонч билдирди. 
Барчага дастурхон ёзилиб, ош тарқатилди.
Туман раҳбарияти билан биринчи пахта ортилган карвон тантанали кутиб олинди.

ҚАРНАБОТА" МАҲАЛЛАСИ ФАОЛИЯТИДАН!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугунги кунда "Қарнабота" маҳалласида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Вилоят ҳокимининг топшириғига асосан "Қарнабота" маҳалласида яшовчи кам таъминланган оила Мейлиев Муҳиддиннинг уйи, якка ёлғиз пенсионер Аҳмедова Ҳалималарнинг уйларида туман ҳокимлиги ва маҳалла томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида "Қарнабота" маҳалласида яшовчи ишсиз фуқаро Бобониёзова Мавлудага 2019 йил июн ойида "Ҳар бир оила тадбиркор" дастури бўйича имтиёзли кредит берилган эди. 

"Одам савдоси давр муаммоси"

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

   
Вояга етмаганлар ишлари бўйича Пахтачи туман идоралараро комиссияси масъул котиби Д.Номозов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Пахтачи туман Кенгаши вакили М.Маматов,  туман ХТБ дан Я.Эшхонова билан биргаликда "Чоргуша" МФЙ да жойлашган 43 умумий ўрта таълим мактабида "Одам савдоси давр муаммоси" мавзусида танқидий муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди. 
Йиғилиш давомида масъулларга келгусида қилиниши шарт бўлган ишлар тўғрисида тапшириқлар берилди.

Бугун 25 сентябрь "Меҳржон  байрами куни"

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи туманидаги умумий ўрта мактабларда "Меҳржон байрами кунига бағишланган тадбирлар ўтказилди. 
Жумладан  туманимиздаги 34-47-умумий ўрта мактабларида "Меҳржон байрами ўтказилди.
Байрамда табиат инъом этган мевалар ҳақида қўшиклар шеърлар ва турли туман меваларга тарифлар берилиб ўқувчилар ўзларига керакли маълумотларга эга бўлдилар.

Зиёвуддинга кириш йўлини асфальтлаш ишлари давом этмоқда

Туман ЙФУ корхонасига қарашли 4Р58Е йўлида ОБОД МАРКАЗ дастури бўйича дастлабки асфальт қоплама ётқизиш ишлари акс этган ролик.

Пахтачи тумани 1-сектор ҳудудидаги 8 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ўртасида “Ибратли келин” кўрик-танлови ўтказилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун 23-сентябр куни Пахтачи тумани 1-сектор ҳудудидаги 8 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ўртасида “Ибратли келин” кўрик-танлови ўтказилди. Кўрик-танловда “Қўшҳовуз” МФЙ дан Имомова Шаҳло, “М.Нодим” МФЙ дан Очилова Севара, “Ёбу” МФЙ дан Сувонова Мафтуна, “Истиқбол” МФЙ дан Нуримова Унсиной, “Тўғолон” МФЙ дан Мўминова Маҳбуба, “Гулшан” МФЙ дан Норқулова Ойниса, “Тома” МФЙ дан Ўроқова Замиралар иштирок этишди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM