Янгиликлар

Пахтачи тумани 13-мактаб ўқувчиси Хайруллаева Сожида халқаро турнирда ғолиб бўлди.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи тумани 13-мактаб ўқувчиси Хайруллаева Сожида халқаро турнирда ғолиб бўлди.

"Устоз-қадри буюк муаллим" шиори остида юриш марафони бўлиб ўтди.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

28-сентябрь
Айни дамда Пахтачи Халқ таълими тизими ходимлари ва фахрий мураббийлар туман "Нуронийлар" жамғармаси бошчилигида, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши фаоллари 1-октябрь "Устозлар ва мураббийлар куни" муносабати билан "Устоз-қадри буюк муаллим" шиори остида юриш марафонида иштирок этишмоқда!

БУГУНГИ ЁШЛАР ЭРТАНГИ КУН ИСТИҚБОЛЛАРИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Вояга етмаганлар ишлари бўйича Пахтачи туман идоралараро комиссия масъул котиби Д.Номозов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Пахтачи туман Кенгаши, туман ҳокимлиги ахбоот хизмати раҳбари А. Ҳусанов, ХТБ психологи М.Рашидова, профилактика инспектори ҳамда 35 - умумий ўрта таълим мактаби маъмурияти билан биргаликда таълим муассасасида ўқувчи ёшларнинг таълимга бўлган қизиқишлари ва "Давомат" рейдларини ўтказишди. Дарс машғулотларига қатнашмаган ўқувчиларнинг ота - оналари билан тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.

"ZIYOVUDDIN TEXTILE" га биринчи пахта карвони келди!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун 27-сентябрь Пахтачи туманидаги "ZIYOVUDDIN TEXTILE" МЧЖга қарашли пахта тозалаш заводига биринчи  пахта карвони келди. Пахта 2019 мавсуми бошланиши муносабати билан қуръон тиловат қилиниб, яхши ниятлар билан оқсоқоллар дуо қилишди. Туман ҳокими М.Хамдамов ўз сўзида ушбу йил пахта мавсумига барча шароитлар яратилиб, муносиб тайёргарлик кўрилганлигини ва барчани ушбу пахта йиғим теримида кутаринки кайфиятда иштирок этишига ишонч билдирди. 
Барчага дастурхон ёзилиб, ош тарқатилди.
Туман раҳбарияти билан биринчи пахта ортилган карвон тантанали кутиб олинди.

ҚАРНАБОТА" МАҲАЛЛАСИ ФАОЛИЯТИДАН!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугунги кунда "Қарнабота" маҳалласида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Вилоят ҳокимининг топшириғига асосан "Қарнабота" маҳалласида яшовчи кам таъминланган оила Мейлиев Муҳиддиннинг уйи, якка ёлғиз пенсионер Аҳмедова Ҳалималарнинг уйларида туман ҳокимлиги ва маҳалла томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида "Қарнабота" маҳалласида яшовчи ишсиз фуқаро Бобониёзова Мавлудага 2019 йил июн ойида "Ҳар бир оила тадбиркор" дастури бўйича имтиёзли кредит берилган эди. 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM