“Олов ҳам дўстдир – ҳам душмандир” профилактик тадбири ўтказилди
Wed, 11/10/2023 - 10:15Пахтачи туманида “Ёнғиндан огоҳлик” умуммиллий кампанияси доирасида Пахтачи туман ФВБ ходимлари томонидан қатор профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.
Хусусан Дабусқалъа маҳалласида жойлашган 15-сон ДМТТда “Олов ҳам дўстдир – ҳам душмандир” мавзуларида тарбияланувчилари билан қизиқарли ўйинлар ва викториналар ўтказиш орқали болаларга ёнғин хавфсизлиги қоидалари тушунтирилди.