Ўзбекистон Республикаси Президентининг шахсан ташаббуси билан кекса авлод вакилларини ҳар тамонлама қўллаб қувватлаш ва ёш авлодга халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялашда нуронийларнинг ролини ошириш мақсадида октябр ойининг биринчи ҳафтаси "Кексалар ҳафталиги" деб белгиланди.
Шу муносабат билан Худойберди маҳалласи ва 9 мактаб жамоаси ҳамкорлигида "Кексалар оила чироғи" номли тадбир ташкил қилинди.
Тадбирга маҳалла нуронийлари ва ўқувчилар иштирок этишди. Нуронийлар ҳаётий панд насиҳатлари билан намуна бўлишди. Бугунги яратилган имкониятлар учун шукрона айтиб ўз билимлари билан юртга керакли инсон бўлишини уқтиришди.