Мактаблардаги янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари кўздан кечирилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Бугун 18-август куни Пахтачи тумани ҳокими М.Ҳамдамов тумандаги 41, 3 ва 1 мактабларга ташриф буюриб, уларда янги ўқув йилига тайёргарлик бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

41-мактабни янада ободонлаштириш учун артизан қудуғи ўрнатиб бериш режалаштирилди. Шунингдек, мактаб яқинидаги 10-сонли мактабгача таълим ташкилотига ташриф буюриб, олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди.

“Бурқут” қишлоғида “Обод қишлоқ” Давлат дастури бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганиб, 2-мактабнинг шарт-шароитлари, маҳалла биноси ва аҳоли хонадонлари кўча қисмида бажарилаётган ҳашар ишлари билан танишди. Қишлоқ аҳолиси янги асфальтланган кўчадан ҳурсанд эканликларини билдиришди. М.Ҳамдамов аҳолига хизмат қилувчи йўловчи ташувчи “Дамас” автомашинаси ҳайдовчилари билан суҳбатлашиб, энди текис йўлда тезликни оширмаслик, ўқувчи ва йўловчиларга сергак бўлиш ҳақида гапириб ўтди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM