Халқ депутатлари Пахтачи туман кенгашининг навбатдаги етмиш биринчи сессияси бўлиб ўтди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жорий йил 31-июл куни туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари Пахтачи тумани Кенгашининг навбатдаги етмиш биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда:

1. Туман сектор раҳбарларининг туманда қичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, инвестицияларни кенг жалб этиш, экспорт салоҳиятини ошириш борасидаги мурожаатномаси;

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги ПҚ-4102 сонли қарори “Худудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман сектор раҳбарларининг ҳособотлари;

3. Туман прокуратурасининг “Туман прокуратураси томонидан туманда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги 2019 йил биринчи ярим йилликда амалга оширган ишлари ҳақида”ги ахбороти;

4. Пахтачи туманида 2019 йил 6 ойлик туман маҳаллий бюджетининг ижроси;

5. Пахтачи тумани жиноий ишлар ва маъмурий ишлар бўйича судлар раисларининг ахбороти;

6. Туман ички ишлар бошлиғи ва унинг ёшлар сиёсати бўйича ўринбосарининг туманда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва айниқса ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар содир этилмаслиги юзасидан олиб борилаётган ишлар самарадорлиги;

7. Пахтачи тумани адлия бўлими томонидан 2019 йил иккинчи чорак давомида давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати юзасидан Э.Давроновнинг ахбороти тингланди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM