Пахтачи туманининг энг чекка ҳудудларидан бири ҳисобланмиш Фаровон Йўлдошобод маҳалласининг Янгиобод қишлоғида 19-сонли давлат мактабгача таълим муассасаст янгидан қурилиб фойдаланишга топширилди.
Янги муассаса қурилиши учун 2 млрд.сўм маблағ ажратилиб, бугунги кунда 100 нафар болажанларни ўз бағрига қамраб олиш қувватига эга. Асосийси, Янгиобод қишлоғининг 21 нафар аҳолиси ушбу муассасада ўзларининг янги иш ўринларига эга бўлишди.