Жорий йилнинг 28 июл куни туманимиздан муқаддас Ҳаж зиёратига отланган 12 нафар бўлажак ҳожилар вилоят ҳокимлигида кутиб олинди.
Вилоятимиз вакилларидан иборат 230 кишилик иккинчи гуруҳ “Самарқанд” халқаро аэропорти орқали Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрига йўл олди.
Муқаддас Макка ва Мадинани зиёрат қилиш орзусида бўлган ҳожиларни вилоят, туман (шаҳар) ҳокимлиги мутасаддилари ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги ходимлари ҳурмат-эҳтиром билан кузатиб қўйди.
Маълумот учун: шу ойнинг 26 июль куни муқаддас фарз амалини адо этиш учун кетган 229 нафар ҳожиларнинг дастлабки гуруҳи ҳамда бугун йўлга чиққан зиёратчилар жорий йилнинг 23 ва 26 август кунлари Самарқанд халқаро аэропортида кутиб олинади.