Брифинг

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ассалому алайкум азиза пахтачиликлар ва юртимиз меҳмонлари!

Бугунги равнақ топиб бораётган жонажон диёримизда ахолининг тинч ва осуда хаёт кечириши, содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва фуқароларнинг муҳофазасини таъминлаш Ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган устувор вазифалардан биридир.

Бунда айниқса, фавкулодда вазиятлар ва ёнғинларни олдини олиш, содир бўлганда талофат ва иктисодий зарар микдорини камайтириш хамда инсонлар хаётига хавф солиши мумкин булган холатларнинг олдини олиш йўналишида мухим ислохотлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг 2024 йил 11 март кунидаги 2-сонли баёнига мувофиқ жорий йилнинг 15 март кунидан
15 апрель куниг
а қадар юртимизда “Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги” ўтказилиши белгиланган.

Ойлик давомида:

ҳокимликлар ҳамда тегишли хизматлар билан ҳамкорликда ҳудулардаги Механизациялашган йиғма отрядларнинг шайлиги бўйича ўрганишлар ўтказилади;

табиий офатлар ва ёнғинлар хавфидан аҳоли ҳаёти ва соғлигини ҳимоя қилиш бўйича офатлар хавфини суғурта қилишга оид тадбирлар амалга оширилади;

хавф манбаи юқори бўлган объектларда фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш, фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлиги соҳасида шайлиги мониторинг қилиб борилади;

таълим муассасаларида “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клублари жамоалари ўртасида мусобақалар шунингдек, Фуқаро муҳофазаси кунлари” ўтказилади;

объектлардаги Фуқаро муҳофазаси тузилмалари тайёргарлик ҳолати кўрикдан ўтказилади ва шахсий таркиби билан ўқув машғулотлари ташкил қилинади;

баҳорги ёғингарчилик мавсумида сел-сув тошқинлари хавфини камайтириш бўйича профилактик тадбирлар кучайтирилади;

тоғли ҳудудлардаги туристик зоналар ва кўнгилочар масканларда нохуш ҳолатлар ва фавқулода вазиятларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар амалга оширилади;

бундан ташқари, ойлик доирасида фавқулодда вазиятлар ва фуқаро муҳофазаси йўналишида семинарлар, маърузалар ўтказилиб, аҳолига шу мавзудаги тарқатма материаллар берилади;

барча ОАВни кенг жалб қилган ҳолда - Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқларда фавқулодда вазиятлар содир бўлганда ҳаракат қилиш бўйича батафсил қўлланмалар ва саҳифалар ташкил этилади;

Шу муносабат билан, барча идора ва ташкилотлар ҳамда тадбиркорлик субъектларидан:

Сизларнинг кўмагингизда «ойлик» доирасида белгилаб берилган ҳар бир тадбирларни юқори савияда ўтказилишини ташкил этиш орқали инсонлар хаётига хавф солиши мумкин булган ҳар қандай нохуш холатларнинг олдини олишга эришишимиз мумкинлигини яна бир бора таъкидламоқчиман!

Азиз пахтачиликлар, ҳурматли ватандошлар!

Ойлик доирасида ўтказиладиган тадбирларга фаол иштирок этинг!

Мутасадди ташкилотлар томонидан, берилаётган тавсияларга қатъий риоя этинг!

Зеро, фуқаро муҳофазаси умумҳалқ ишидир.

 

Эътиборингиз учун раҳмат!

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM