Ҳафта давомида ҳарорат баъзи жойларда +24 даражагача кўтарилади.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

12-15 феврал кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида феврал ойи ўртаси учун қуруқ ва жуда илиқ бўлган об-ҳаво сақланиб туради.

Ҳарорат 12-13 феврал кунлари кечалари 3-8 илиқ, кундуз кунлари 12-17 илиқ бўлади. 14-15 февралда бундан ҳам илиқ – кечалари 5-10 илиқ, кундуз кунлари 19-24 илиқ бўлади. Бундай ҳарорат фони феврал ойи ўртаси учун бўлган меъёрий қийматлардан 10-12 га юқоридир.

Фақат Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига 16 февралда келиб чиқиши арктик бўлган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 совуқ, кундузи 3 совуқ-2 илиқ бўлади.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-16 февралда баъзи жойларда 
15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 23-28 м/с гача kuchayishi mumkin. (https://hydromet.uz/uz/node/4451)

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM