Қутуриш- бедаво  ўта  хавфли юқумли  касаллик

Қутуриш ёки гидрофобия (сувдан қўрқиш )-барча иссиққонли  ҳайвонлар ва одамларда учрайдиган,қутурган  ҳайвонларнинг тишлаши (тирнаши,Сулаклаши) натижасида одамларга юқадиган ,асосан асаб тизимини  шикастланиши билан кечадиган,вирус табиатли,бедаво  ўта хавфли  юқумли касалликдир.

Касалликнинг асосий манбалари:Уй ҳайвонлари учун қутуриш касаллигининг  асосий манбалари –бўри,Чиябўри, тулки,Куршапалаклар  ҳисобланса.  Одамлар  учун  касалликнинг асосий  манбалари  ит,мушук, ва ёввоийи  ҳайвонлардан бўри ,тулки, чиябўри ҳисобланади.

Қутуриш одамга қандай юқади? Қутуриш касаллиги одамга  асосан қутурган ҳайвонларнинг  тишлаши, тирнаши ва сулаклаши  оқибатида  ҳайвон сулаги орқали юқади. Бундан ташқари, вирус  одамга жароҳатланган  тери ва шиллиқ қаватга қутирган ҳайвонларнинг  сулаги тегиши натижасида ҳам юқиши мумкин. Мазкур касаллик ҳайвонлардан ҳайвонга, ҳайвонлардан одамга юқади, лекин одамдан одамга ,одамдан ҳайвонларга юқмайди.

Қутуриш касаллиги одамларда қандай аломатлар билан кечади? Қутуриш касаллиги клиник кечишига қараб , уч даврга бўлинади: Бошланғич, қузғалиш, ва фалаж даврлари. Касалликнинг бошланғич  даври 1-3 кун давом этади.  Тишланган жой ўрни қичийди, тортишиб оғрийди уйқуси бузилади, иштаҳаси буғилади, қурқув  ҳисси пайдо бўлади. Касаллик бошлангандан 2-3 кун утгач, беморда  кузғалиш, яъни касалликнинг  авж олиш даври бошланади. Беморнинг тана ҳарорати кўтарилади. Қон томирларнинг уриши тезлашади. Сувни кўрганда , ҳатто сув туғрисида эшитганда  ҳам ютиш мускуллари  тортишиб, қисқариб қаттиқ оғрийди. Ютиниш қийинлашади  яъни беморда  сувдан қўрқиш (гидрофобия ) аломати  пайдо бўлади. Шундан кейин бемордаги бу аломатга  ҳаводан қўрқиш (аерофабия) аломати ҳам қўшилади. Бундан кейин ёруғликдан (фотофобия) баланд овоз  ва шовқиндан ҳам (акустофобия) вужудга келади. Беморнинг уйқуси  бузилади  ўз-ўзини  тишлайди. Бемор ўз атрофидагиларни  уриши, тишлаши, ўзини кийимларини йиртиши мумкин. Касалликнинг учинчи  даври, яъни  фалаж даврида сувдан, ҳаводан, ёруғликдан  ва шовқиндан  қўрқиш аломатлари  анча камайиб, бемор тинчланади. суюқлик  ича бошлайди, овқатлангиси келади лекин тана ҳарорати юқорилигича қолади. Сўзларни аниқ айтолмайди, оёқда, (параплегия) орадан 15-20 соат ўтгандан сўнг  бошқа органларда ҳам фалажланиш бошланади. Бемордан кўп сулак оқади. Бемор юрак-қон томир  фаолияти  етишмовчилиги  ёки  нафас  марказининг  фалажи оқибатида  вафот этади.

Хўш фуқораларимиз бу бедаво ўта хавфли юқумли касалликдан сақланиши учун  нималарга эътибор  беришлари керак? Булар қуйидагилар: 1. Эгасиз дайди  итларни  пайдо бўлишига йўл қўймаслик.2. Эгали итларни  ҳудудий ветеринария  хизмати идорасига  ўз вақтида ҳисобга қўйиб, қутуришга қарши эмлатиш. 3. Ит сақлаш қоидаларига  қатъиян амал қилиш. 4. Ит ва бошқа ҳайвонлар тишлашидан сақланиш. 5. Борди-ю бирор бир  ҳайвон тишласа, унда зудлик  билан тиббий ёрдамга  мурожаат қилиш

 

Туман кенгаши депутати

Врач эпидемиолог: К.К.Бердияров.

Пахтачи рўзнома .                                  

 

 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM