Брифинг

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

 Пахтачи Туманда 2023-йилда санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан юқумли касалликларга қарши курашиш самарадорлигини ошириш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш борасида олиб борилган ишлар юзасидан

                                                 МАъЛУМОТ

 

            Туман СЕО ва ЖС бўлимининг асосий вазифаси  аҳолининг тиббий маданиятини ошириш орқали юқумли касалликлар билан касалланишни олдини олиш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш. Энг биринчи навбатда бу жараёнларда нафақат тиббиёт сохаси, балки бутун жамиятимиз бирдек маъсул эканлигини алоҳида таъкидлаш жоиз деб биламан. Бугун, давлат сиёсатининг устивор йўналишларидан бири бўлиб турган аҳоли соғлигини мустаҳкамлаш, бунда, юқумли касалликларни олдини олиш ва уларга қарши курашиш борасида туман санитария-эпидемиология хизмати томонидан хам бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

      Жумладан: 2023 йилда аҳоли ўртасида юқумли касалликларни ўз вақтида аниқлаш ва эпидемияга қарши тадбирларни ташкил этиш хамда юқумли касалликлар бўйича хавфни эрта аниқлаш мақсадда бактериология ва паразитология лаборатория тахлилари асосида ишлар олиб борилди. Улар тўлиқ тиббий асбоблар ва диагностикумлар билан таъминланди.

      Туман СЕО ва ЖС бўлими томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида  туман ҳудудида ўта хавфли юқумли касалликлар қайд этилмади. Мавжуд 60 турдаги юқумли касалликлардан  22 туридаги юқумли касалликлар рўйхатга олинди.

       Бўлим томонидан барча қайд этилган  касаллик ўчоқларида эпидемиологик суриштириш ишлари ва якунловчи дезинфекция тадбирлари олиб борилди.

        Ўз вақтида ўтказилган эпидемияга қарши тадбирлар натижасида аҳоли ўртасида трихофития, қўтир ва сил касаликларининг  оилавий холатда қайд этилишини олди олинди.

        2023 йилда  2 ёшгача бўлган болалар 13 хилдаги бошқариладиган юқумли касалликларга қарши эмлаш кўрсатгичи 99.7 % ни ташкил этади.

Шунингдек ахоли ўртасида грипп касаллигини олдини олиш мақсадида тумандаги 2840 нафар ўқитувчи ва техник ходимлар, 1563 та тиббиёт ходимлари, 6145 нафар мактабгача таълим бўлими ишчи ходимлари ва болалар, хамда 350 нафар 65 ёшдан юқори ахоли қатлами гриппга қарши “гриппо плюс” вакцинаси билан давлат маблағлари хисобидан эмланди. Хамда қон билан ишлайдиган 250 нафар тиббиёт ходимлари вирусли гепатит Бга қарши эмланди.

 Республикада қизамиқ буйича нохуш эпидемиологик холат кузатилаётганлигини хисобга олиб 7475 нафар 6 ойликдан  7 ёшгача болалар хамда катта ёшдаги эмлаш олмаган ахоли эмланди.

Шунингдек вирусли гепатит А касаллиги болалар ўртасида кўплаб қайд этилаётганлиги ва касалликнинг  олдини олишнинг энг самарали усули эмлаш эканлигини  ҳисобланиб тумандаги 1250 нафар болалар ота оналари томонидан вакцина марказларидан вакциналар харид  қилиниб эмланди. 15 нафар кам таълимланган оилаларнинг болалари давлат маблағлари хисобидан эмланди.

 Туманда  давлат тасарруфидаги 18 та  ва хусусий 13 та ДПМлар мавжуд бўлиб,  ДПМ бўлимларида 39 та текширув мониторинг ўтказилган.  Шундан 38 та давлат тассаруфидаги ва 1 та хусусий ДПМларда ўтказилган. Аниқланган камчиликлар бўйича 63 нафар ходимларга маъмурий  баённомалар расмийлаштирилган.

 2023-йилда 9 та ДПМ  иш фоалияти вақтинча  режага кўра  тўхтатилди ва СанҚваМ талаблари  асосида таъмирлаш, ювиш дезинфессия ишлари ўтказилди.

   Худди шу тартибда ўтказилган текширишлари натижасида тумандаги мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида аниқланган камчиликларга асосан 70 та мансабдор ва жавобгар шахсларга маъмурий жарималар қўлланилган, 3 та об'ект иш  фаолияти вақтинчалик тўхтатилган, 35 та ишчи-ходим даврий тиббий кўрикдан ўтмаганлиги сабабли вақтинчалик ишдан   четлаштирилган.

        Туманда аҳоли ўртасида овқатдан захарланиш ва ботулизм касаллигини  олдини олиш мақсадида  60 та озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи корхоналар, 85 та умумий овқатланиш корхоналари, 82 та савдо объектлар  рўйхати шакллантирилиб санитария тавсияномалар берилди. 2023 йил давомида  жами 125 та  тадбиркорлик объектларида профилактик тадбир ўтказилди. 

        Тумандаги барча деҳқон бозорларида  туман ветеринария  бўлими ходимлари, ички ишлар ходимлари билан биргаликда рейдлар ўтказилди. Рейдлар давомида жами 32 та холатда 1571 кг истеъмолга яроқсиз озиқ-овқат маҳсулотлари аниқланиб савдодан олдирилди ва белгиланган тартибда йўқ қилинди. Жумладан, консерва 10 литр, мева сабзавот 1065 кг, ўсимлик ёғи 33,5 кг ва бошқа маҳсулотлар 462,5 килограммни ташкил қилади.

         Бўлим томонидан  маҳаллабай ишлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 мартдаги ПФ-33-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси  бош санитария врачининг 2022 йил 24 мартдаги №21-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида  4 та сектордаги махаллаларга жами 15 та ходим бириктирилди. Туманда 59 та махалла, 31477 та хонадон бўлиб 15 та бириктирилган ходимлар томонидан кунлик ишлар олиб борилган. 2023 йил  давомида   59 та махалла тўлиқ ўрганилган бўлиб, жами ўрганилган хонадонлар сони 29287 тани ташкил этади. Ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликлар 237 та бўлиб жойида бартараф этиш чоралари кўрилган, 2406 та хонадонга тавсиялар берилди.

 Бу каби профилактик тадбирлар оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда доимий олиб борилмоқда, жумладан Инсон саломатлиггига таъсир этувчи омиллар тўғрисида 2та брейфинг ўтказилди ва туманнинг “Зиёвуддин” каналига овқатдан захарланишни олдини олиш, юкумли касалликлар профилактикаси хамда вакцинатсия мавзуларида малумотлар берилиб келинмоқда.

        2023 йил давомида мурожаатлар билан ишлаш бўлимига жами 53 та мурожаат тушган бўлиб, шундан туман ва вилоят хокимлиги томонидан 14 та, Ўзбекистон Республикаси  Президент ишонч телефонидан тушган 21 та ва ёзма мурожаатлар 15 та, оғзаки мурожаатлар 3 та бўлиб, барчаси ўз вақтида ижобий ҳал этилган.

        Болалар ўртасида паразитологик касалликларни олдини олиш мақсадида жами 56710 та лаборатория текширувлари ўтказилган шундан 1009 нафар болаларда паразитар  касаллик аниқланган. Аниқланган касалликларнинг 366 тасида геминалипидоз, 645 тасида энтирабиоз эканлиги маълум бўлган. Касаллик аниқланган болалар ўз вақтида даволаниши ва қайта текширувдан ўтиши кераклиги ота оналарга тушунтирилди.

2023 йилда жами 21та мактабларда паразитологик касалликлар буйича курсатгичи юқорили бўлганлиги сабабли 5500 нафар ўқувчилар албендазол  СД-400 дориси билан дегилминтезатсия қилинган.

Туманда безгак касаллигини олдини олиш мақсадида хам профилактик тадбирлар ўтказилиб келиниб 3 кундан ортиқ иситма қилган 872 нафар беморлар ва безгак бўйича нохуш худудларда  бўлиб келган 29 нафар фуқаролардан қон олиб текширилган. Текшириш натижаси бўйича безгак касаллиги аниқланмаган.

           Бактериологик лаборатория томонидан 2023 йилда  жами 9788 та бактериологик текширувлар ўтказилган бўлиб, шундан диагностик мақсадда 4296 та, профилактик мақсадда 5492 та, санитария бактериологик текширувлар 4600 та ўтказилган.  Озиқ-овқат маҳсулотлари 226 та текширилган бўлиб шундан 4 та талабга жавоб бермайдиган намуналар аниқланган. Ушбу намуналар тегишли тартибда истеъмолдан олиниб йўқотилган. Лаборатория томонидан  1186 та ичимлик сув текширилган бўлиб 51  таси санитария  нормаларидан юқори эканлиги  аниқланди. Аниқланган намуналар асосида туман сув оқава  ташкилотига санитария талабномалар берилган хамда хамкорликда сув тармоқларида ревизиялар ўтказилган ва барча нуқталардан қайта намуналар олинган.

         Дезинфекция бўлими томонидан 2023 йилда  юқумли касаллик ўчоқларида якуний дезинфекция тадбирларини ўтказиш учун жами 878 та буюртма тушган бўлиб улардан  МТМларидан 74 марта,   мактаблардан 196 марта ва 5  таси бошқа умумий жамоалардан тушган. Барча буюртмалар бўйича дезинфекция ишлари тўлиқ ўтказилди.

 

 

 

Пахтачи туман СЕО ва ЖС бўлим бошлиғи:                          М.Расулов

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM