Чоршанба – фавқулодда вазиятлар профилактикаси куни 

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи туман ФВБ ходимлари томонидан ёнғинларни ҳамда  юзага келиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" доирасида фуқароларга ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш  мақсадида, тегишли хизматлар билан ҳамкорликда "Тўғалон" МФЙда кенг кўламли профилактик тадбирлар амалга оширилди.

Ташкил этилган тадбирда соҳа ходимлари томонидан  аҳоли кўп йиғиладиган масканлар, мактаблар, мактабгача таълим муассасалари, оилавий поликлиникалар, қурилиш обектлари ва яшаш хонадонларида фуқароларга содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар, ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши, ботулизм ва бошқа кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олишга оид зарур тавсиялар берилди ҳамда ҳушёрликка чорловчи эслатма ва буклетлар тарқатилди.
Бу каби профилактик тадбирларимиз давом этмоқда.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM