Матбуот анжумани: Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ,тўғри овқатланиш ва жисмоний фаолликни янада ривожлантириш мақсадида  Пахтачи туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 2023  йил 11 ой давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра жисмоний фаоллик ҳамда овқатланиш меъёри ва қоидаларига амал қилмаслик, таркибида туз, қанд, ёғ миқдори кўп бўлган таом  ва ширинликларни меъёридан ортиқ истемол қилиш, шунингдек етарли даражада витамин ва минераллар истемол қилмаслик оқибатида  ёшларда ратсионал ўсиш ва ақлий ривожланишда ортда қолиш, катталарда эса юрак қон томир, эндокрин, хавфли ўсма ксалликлари каби инсоннинг эрта ўлимига олиб келувчи  бир қатор касалликларни ривожланишига сабаб бўлаётганлиги, бўндай ҳолатларни олдини олиш мақсадида жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш орқали ҳар бир фуқарода касалликка қарши кучли иммун тизими пайдо бўлишини таъминлаш, зарарли одатлардан воз кечиш, тўғри овқатланиш тамойилларига амал қилиш, оммавий жисмоний фаоллик тадбирларини тизимли ва самарали ташкил қилиш мақсадида тиббиёт ходимлари томонидан  2023 йил  давомида   жами 2110  та оммавий тадбирлар ўтказилди.Ўтказилган тадбирларнинг 1240 таси маҳаллаларда ,589 таси мактабларда, 281 таси бошқа жойларда  бўлиб ўтди. Яъни ҳафтанинг ҳар душанба “стрессга қарши курашиш” кунида 285   та тадбир, сешанба “Туз ва шакарни чеклаш” кунида 270 та тадбир,  ҳар чоршанба “Тамакига қарши курашиш “кунида зарарли одатларга   қарши  410 та тадбир, пайшанба “Соғлом овқатланиш” кунида 561 та тадбир,  ҳафтанинг жума “Пиёда  юриш “кунида саломатлик учун 5 минг қадам шиори остида  маҳалла аҳолиси билан  220 та пиёда    юриш  оммавий  марофонлари ўтказилди.Ҳафтанинг ҳар шанба “Саломатлик куни” да жами 360  та гимнастика машғулотларини бажариш бўйича оммавий тадбирлар бўлиб ўтди. Оммавий тадбирларда жами 38 800  нафар иштирокчилар қатнашишди.Иштирокчиларга  мавзуга оид 842 та  тарқатма материаллар тарқатилди.Оммавий ахборат воситаларидаги чиқишлар жами 76 та бўлиб , шундан  туман рўзномасида  16 та мақолалар чоп этилди ,42 та видеолавҳалар тайёрланди,18та ижтимоий тармокларда яъни “Зиёвуддин”каналида ёритиб борилди.

 

Хонадонларда патронаж жараёнида аҳолини антропометрик кўрсаткичларини аниқлаш; ортиқча вазн, семизлик ва аниқланган юқумли бўлмаган касалликларни назоратга олиш ва соғлом турмуш тарзи бўйича аҳолига зарурий тавсиялар бериб борилмоқда.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги “Юрак қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-103-сонли қарори 2-илова 5-бандидаги  “Аҳолининг артериал қон босимини ўлчаш, пулс ва тана вазнини аниқлаш, юриш масофасини назорат қилиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш”  вазифаси ижросини таъминлаш бўйича   қўйидаги ишлар олиб борилди.

    Туман бўйича жами 40 ёшдан ошган аҳоли сони 49262 нафар  бўлиб, шундан 42344 аҳоли кўрикдан ўтказилганда,   скрининг натижасига кўра 12762 (30%) нафар аҳолида ортикча вазн, 3775 (8,9%) нафарида семизлик, 4111(9,7%) нафарида қон босими нормадан ортиқ эканлиги,1693 (44,4 %)  нафар аҳоли нотўғри овқатланиши, 20748(49 %)  нафар аҳоли  жисмоний нофаол  эканлиги, 1058(2,5 % )  нафар аҳоли  тамаки ва алкогол суистемол қилишлари аниқланди. Аҳолининг бундай қатламига махалла тиббий бригада аъзолари томонидан соғлом турмуш тарзи бўйича  тушунтириш ишлари олиб борилмоқда

        40 ёшдан ошган жисмоний нофаол бўлган аҳоли  Пиёда юринг соғлом бўласиз!”           шиори остида юриш  марафонларига жалб этилиб, улар  ўртасида   соғлом турмуш тарзи  кўникмалари шакллантирилиб борилмоқда.

 

  • Барча махаллаларда махалла фаоллари, зиёли оилалар вакиллари, махалла тиббий бригада аъзолари, жисмоний тарбия бўйича инструкторлар хамда маънавият тарғиботчиларидан иборат “саломатлик мактаблари” ташкил этилди.
  • “Саломатлик мактаблари” аъзолари томонидан хафтанинг хар шанба куни аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва тиббий маданиятни юксалтиришга қаратилган оммавий тадбирлар амалга оширилмоқда.
  • Туманда 5 та махалла худудида ташкил этилган “ВАРКОУТ” спорт майдончаларида тиббиёт ходимлари иштирокида  махалла аҳолисини жалб қилган холда мунтазам равишда эрталабки  гимнастика ва спорт машқлари амалга оширилмоқда.    
  • Барча махаллаларда тиббиёт ходимлари томонидан 52 та “Саломатлик канали” телеграмм группалари очилиб бу каналга тиббиёт ходимлари томонидан аҳолига соғлом турмуш тарзи, касалликлар профилактикаси хамда жисмоний фаоллик бўйича керакли тавсиялар бериб борилмоқда.
2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM