Матбуот анжумани: Кадастр соҳасида рақамли технологияларнинг жорий этилиш ҳолати

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Мамлакатимизда бошқа соҳалар қатори Кадастр агентлигининг Давлат кадасрлар палатаси фаолияти ҳам сезиларли ислоҳ қилинди. Қайд этиш мумкинки, кадастр, кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш ва ерларни хусусийлаштириш ва ерларни хусусийлаштириш бўйича ўтган 1-2 йил ислоҳатлар даври бўлди. Кадастр паспортини тайёрлаб бериш муддатлари сезиларли қисқартирилди, жумладан,кадастр йиғмажилдини тайёрлашга кетадиган вақт сарфи,обектнинг мураккаблигига қараб 2-25 кунгача қисқарган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 7-сентабрдаги “Йер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6061-сонли фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 24-февралдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5006-сонли қарорларига асосан қишлоқ хўжалиги ердан фойдаланувчиларини ҳисобга олиш учун УЗКАД (УЗCАД) электрон тизими яратилган.

- Пахтачи туманида 137 578 та умумий ер майдони 128 275 гектар қишлоқ хўжалиги ердан фойдаланувчилари УЗCАД тизимига туширилган бўлиб, қишлоқ хўжалиги ердан фойдаланувчилари 4 364та умумий ер майдони 128 448 гектар УЗCАД (УЗCАД) дастурида давлат рўйхатидан ўтказилди ва геопарталга туширилди ҳамда электон харитаси яратилди, Шундан:

3 192 та деҳқон хўжалиги умумий майдони 852,37 гектар;

527 та фермер хўжалиги умумий майдони 26 108 гектар;

265 та қишлоқ хўжалиги корхоналари умумий майдони 12 369 гектар.

128 448 та қишлоқ хўжалиги ердан фойдаланувчилари УЗКАД (УЗCАД) дастурида ҳисобга олинган бўлиб, Шундан:

527 та фермер хўжалиги умумий ер майдони 26 108 гектар;

265 та қишлоқ хўжалиги корхоналари умумий ермайдони 12 369 гектар;

92 та Якка тартибда боғдорчилик, сабзавотчилик, иссиқхона ва чорвачиликни юритувчи фукароларнинг ерлари умумий ер майдони 1044,30 гектар; хамда

66 та яйлов ерлари умумий ер майдони 89 000 гектарни ташкил этади.

Ушбу ҳисобга олинган қишлоқ хўжалиги ердан фойдаланувчилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сонли “Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида давлат хизматлари учун белгиланган тўловларни амалга оширгандан сўнг давлат рўйхатидан ўтказилишини эслатиб ўтамиз. 

Ҳозирги кунда туманда қишлоқ хўжалиги захира ер майдонларини аниқлаш УЗКАД (УЗCАД) дастурига тушириш ишлари давом этмоқда.

“Кўчмас мулк-3” дастурида жами 35 385 та объектлар мавжуд бўлиб , шундан:

  Якка тартибдаги уй-жойлар – 32 097 та,

  Кўп қаватли уйлардаги хонадонлар – 1 060 та,

  Очиқ томорқа ер майдонлари – 500 та,

  Нотурар жой объекталари – 1728 тани ташкил қилади;

  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг  20.04.2022йил № 200 сонли Архитектура ва қурилиш сохасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорига асосан, Давлат хизматлари маркази ва ягона интерактив давлат хизматлари портал орқали жами 8 002 та мурожаат тушган бўлиб, Шундан:

Ижобий якунланганлар – 6 618 та,

Рад этилганлар –  1 308 та,

Тўлов жараёнида – 68 та,

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли қарорига асосан юридик ва жисмоний шахслар Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйҳатидан ўтказиш учун давлат хизматлари марказлари ва ягона интерактив давлат хизматлари портал орқали кадастр паспортини шакллантириш учун жами 14 559 та мурожаат келиб тушган.а

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 14 феврал 2022 йилдаги
71-сонли “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер учаскаларини хусусилсштириш тоғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбири ҳақида қарори бўйича туманда аниқланган
 207 та бўш ер участкалари “Йерелектрон” автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилган бўлиб, Шундан:

Сони 79та, майдони  31,89 га яқин ер участкаси онлайн ауксионда сотувда;

92 та ер участкаси тадбиркорлар томонидан “Йе-ИЖРО-АУКСИОН” савдо майдончасида сотиб олинган;

9 та ер участкаси ваколатли органлар билан келишувда;

16 та ер участкалари ваколатли органлар томонидан рад этилган.

 

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM