Очиқ мулоқот: Пахтачи тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли таълим ташкилотларида қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича бажарилган ишлар тўғрисида.

Ассалому алайкум ҳурматли тумандошлар!

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-465-сонли қарорига асосан туманимиздаги Сардоба маҳалласидаги 6-сонли умумий ўрта таълим мактабига янги замонавий 180 ўринли қўшимча биноси 2 160.0 млн сўмга эски биноси реконструкция қилиниб, янги бино қуриб битказилди ҳамда Қарнабота маҳалласида жойлашган 8-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида қурилиш ишлари жадал равишда олиб борилмоқда. Жорий йилнинг ноябрь ойининг биринчи ярмида фойдаланишга топшириш режаларимизга киритилган.

Вилоят харажатлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан 2022-йил туманимиздаги Дўнг маҳалласида жойлашган 21-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти  жорий таъмирланди ва 2022-2023-йил куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда давлат мактабгача таълим ташкилотларига маҳаллий бюджет ҳисобидан жами 1 150.0 млрд сўм маблағи ажратилди.

Ўзбекистон Республикаси Призединтининг “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2023 йил 10-февралдаги ПҚ–57-сонли қарорига мувофиқ тумандаги 1 та ихтисослаштирилган мактаб ва 14 та умумий ўрта таълим мактабларига ҳамда 19 та давлат мактабгача таълим ташкилотларини лакал иситиш тизимини кўмир ёқилғисига ўтгазиш учун маҳаллий бюджет ҳисобидан 360.0 млн сўм маблағи ажратилди, шу қарорга асосан ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларида кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш бўйича Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги тамонидан ажратилган 1 150.0 млрд сўм эвазига 7 та умумтаълим мактабларига жами 105 кВт қуёш панеллари ўрнатилди ҳамда маҳаллий бюджет томонидан ажратилган 495.0 млн сўм эвазига  Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига, Баркамол авлод болалар мактабига ва 4 та  умумий ўрта таълим мактабларига ҳамда 3 та (19, 38, 39-сонли ) давлат мактабгача таълим ташкилотларига умумий ҳисобда 55 кВт қуёш панеллари ўрнатилиб ишга туширилди.

2023-2024 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш жараёнида мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида жами 2584 тонна кўмир махсулотлари режа қилиниб, режага мувофиқ етказиб берилди. Шундан 1677 тонна умумий ўрта таълим мактаблари ва 907 тонна кўмир ёқилғисини давлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳисобига тўғри келади.

Тумандаги таълим ташкилотларида умумий ҳисобда 463 дона иситиш қозонлари мавжуд бўлиб, шундан умумий ўрта таълим мактабларидаги  334 та иситиш қозонларидан 34 таси янги иситиш қозонларига ва мактабгача таълим ташкилотларидаги 129 та иситиш қозонларидан 38 таси янги иситиш қозонларига алмаштирилди, ҳамда табиий газ ёқилғисидан кўмир ёқилғисига ўтказилганлиги муносабати билан умумий ўрта таълим мактабларида 96 та, давлат мактабгача таълим ташкилотларида 33 та истиш қозонлари жами бўлиб 129 дона иситиш қозонлари кўмир ёқилғисига мослаштирилди.

Таълим ташкилотларини  23 тасида кўмир заҳирасини сақлаш омборлари йўқлиги аниқланди ва ҳозирги кунга келиб ташкилотларнинг 18 тасида кўмир заҳирасини сақлаш омборлари қуриб битказилди. Бу борада ишлар давом этмоқда.

2023-2024 йил куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида яъни кўмир ёқилғисини сифатли ёниши учун 148 дона ҳаво ҳайдовчи мослама (вентилятор) ва иситиш тизимларига 26 дона иситиш суюқлигини айлантириб турувчи (циркуляционний) насослар билан таъминланди. Шундан 96 дона ҳаво ҳайдовчи мослама (вентилятор) умумий ўрта таълим мактабларига ва 52 дона ҳаво ҳайдовчи вентилятор ҳамда 26 дона иситиш суюқлигини айлантириб турувчи (циркуляционний) насослар мактабгача таълим ташкилотлари ўрнатилиб ишчи ҳолатига келтирилди. Таъминланган моддий техникаларни ишлатиш ва қозонхоналарни электр токи билан таъминлаш ишлари то ълиқ бажарилди.

Касб-ҳунарга ўргатиш бўйича 12-умумий ўрта таълм мактабига маҳаллий беджит ҳисобидан 170 млн ажратилиб аёллар сартарошхонасига кирисло ойна ҳамда иссиқ ва совуқ сув ўрнатилди, эркаклар сартарошхонаси учун махсус контейнер олиб келиниб  замонавий жиҳозланди,    дуродгорлик, тикувчилик, информатика хоналари қайта таъмирланди.

Электр энергиясидан самарали фойдаланиш мақсадида таълим ташкилотларига 365 дона сенсор (ҳаракат) датчикли лед лампалар ўрнатилди.

Электр энергия таъминотида узилишлар бўлиб туришини инобатга олиб куз-қиш мавсуми учун иситиш тизимида ўрнатилган ҳаво ҳайдовчи мослама (вентилятор) ва иситиш суюқлигини айлантириб турувчи (циркуляционний) насосларини ишлатиш учун 32 дона муқобил электр энергия ишлаб чиқарувчи генератор (движок) лар тарқатилди.

Таълим муассаларини ички тизимларини таъмирталаб жойлари аниқланиб, муаммолар бартараф этилиб келинмоқда.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM