Тошкентлик фахрийлар терма жамоаси Ўзбекистон чемпиони

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жорий йилнинг 13-15 октябр кунлари қўшни Навоий шаҳрида фахрийлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг ярим финал ва финал ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон Футбол ассосиацияси томонидан ўтказилган турнирда ҳудудий босқичларда ғалаба қозониб келишган Тошкент, Навоий, Жиззах вилояти ҳамда Қўқон шаҳри фахрийлар терма жамоалари иштирок этишди ва Тошкент ва Жиззах вилояти терма жамоалари финалга чиқишди. 

3-ўрин учун финал Навоий-Қўқон 1-1 (пеналтилар серияси 3-4) 

Финал  Жиззах-Тошкент 0-4

Ўтказилган ярим финал ва финал ўйинларида Тошкент терма жамоасида туп сурган  Нуриддин Бобоев (асли Пахтачилик) жами 4 та гол уриб турнирнинг "энг яхши футболчиси" деб топилди. Турнирда Ўзбекистон Футбол Ассосиацияси висе-президенти Зикрияев Рахимиддин Эгамович, ЎФА фахрийлар кенгаши раиси, ўзбек футболи афсонаси Тулаган Исоқов, Қуролли кучлар фахрийлари иштирок этишиб, ғолибларни тақдирлашди.

 Эслатиб ўтамиз ғолиб бўлишган терма жамоа 21-27 октябр кунлари Туркияда бўлиб ўтадиган фахрийлар ўртасидаги халқаро футбол мусобақасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишади.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM