Тўқсонбости экинлар —мўмай даромад манбаи

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи тумани "Мирзаев Шуҳрат Кенжаевич" фермер хўжалиги даласида ташкил этилган семинарда 2023-йил сентябр-октябр ойларида пиёз ва саримсоқпиёз экинлари ҳамда ноябр-декабр ойларида “тўқсонбости” усулида сабзавот экинларининг юқори ҳосилли навларини қисқа муддатларда экиш, "Яшил макон умуммиллий дастури" доирасида кўчат экиш, тўқсонбости экинларини экиш, суғориш ва парваришлаш, юқори ҳосилдорликка эришиш сирлари тўғрисида маълумот берилди. 
Семинарда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Пахтачи туман кенгаши вакиллари, деҳқонлар, маҳалла фуқаролари иштирок этди.
Деҳқончиликнинг тўқсонбости усули яхшигина даромад манбаи бўлиши билан бирга, аҳолининг эртанги сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини қондириш имконини беради. Натижада қиш ва баҳор ойларида ҳам бозорларимиз тўкин-сочин, нарх-наво барқарор бўлиши таъкидланди.
Семинар иштирокчиларига тўқсонбости экинларини экиш, уни парвариш қилиш агротехникаси тўғрисида амалий тавсиялар берилди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM