Пахтачи Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми директори Нурбаев Эркин Омонтошевич "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони билан мукофотланди.
Эркин Омонтошевич - 1979 йил Ўрта Осиё Медицина Педиатрия институтини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида Самарқанд вилояти 1-сон бирлашган шифохонаси қон-томирлар жарроҳлиги бўлими қон-томирлар жарроҳи, микрохирургия бўлими мудири бўлиб ишлаб, 2014 йилдан ҳозирга қадар Пахтачи Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми директори. Самарқанд вилояти Халқ депутатлари Кенгаши депутати.