Ассалому алайкум ҳурматли тумандошлар, азиз аёллар!
Оила, хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, маҳаллаларни қўллаб-қувватлашни янада такомиллаштириш, маҳаллабай ишлашга масъул бўлган шахслар фаолиятини самарали ташкил этиш ва ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида:
1. Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланиб қуйидаги ишлар амалга оширилган.
Эҳтиёжманд ва тўлиқсиз оилаларда тарбияланаётган хотин-қизларнинг 235 нафарига тавсияномалар берилди.
453 нафар хотин-қизлар 5 та юналиш бўйича туманда ташкил этилган 8 та касб-ҳунарга ўқитиш масканларида ўқитилди.
Гендер тенгликни таъминлаш сиёсатини давом эттириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотлар амалга оширилди.
Қишлоқларда хотин-қизларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини таъминлаш борасида 2022 йил Амиробод МФЙда “ЗИЁ МЕД” хусусий клиникаси ишга туширилди.
Турар жойга муҳтож 20-нафар хотин-қизларни ижтимоий уй-жойлар билан таъминлаб, турмуш ва меҳнат шароитлари яхшиланди.
“Аёллар дафтари”га киритилган 2539 нафар хотин-қизларнинг барчасига ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдамлар кўрсатилди.
Тазйиқ ва зўравонликка учраган 37 нафар, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниб ҳимоя ордерлари берилди ;
Оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, жамиятда оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш ва ажримларни олдини олиш мақсадида никоҳланувчи ёш оилалардан 180 нафари “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш маркази”да ўқитилди.
2. Туманда оила ва хотин-қизларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш, уларнинг муаммоларига тизимли ечим топиш, ваколатли органлар фаолиятини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш мақсадида Оила ва хотин-қизлар бўлими ташкил этилган бўлиб ҳар бир маҳаллада маҳалла хотин-қизлар фаоли лавозими жорий этилди.
Оила ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оила ва хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатилди;
Оиладаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича ҳар бир маҳаллада “Оқила аёллар” ҳаракати ташкил қилиниб манзилли чора-тадбирлар амалга оширилди;
Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси орқали мураккаб жарроҳлик амалиётига муҳтож 3 нафар хотин-қизларимизнинг операциялари бепул ўтказиб берилди.
Аёлларни реабилитатсия қилиш ва мослаштириш маркази ташкил қилинган бўлиб, марказда малакали психолог фаолият олиб бормоқда. Хотин-қизлар тадбиркорлик марказларида ўтган 2022 йили 275 нафар хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитилиб сертификатлар берилди.
Хотин-қизларни оила, маҳалла ва меҳнат жамоаларида ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маънавиятини юксалтириш,
хотин-қизларнинг тадбиркорлик ғояларини амалга ошириш мақсадида 818 нафарига субсидия асосида асбоб-ускуналар берилди.
Маҳалларда ташкил этилган «Аёллар маслаҳат кенгашлари» билан яқин ҳамкорликда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш, бизнесга оид намунавий режаларни ишлаб чиқиш ва кредит олишда уларга кўмаклашилди, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар билан манзилли ишларни амалга ошириди.
Кириб келаётган 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами ҳамда, гўзаллик ва нафосат байрами билан муборакбод этаман.
Эътиборингиз учун раҳмат