Брифинг: хотин-қизларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ассалому алайкум ҳурматли тумандошлар, азиз аёллар!

Оила, хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, маҳаллаларни қўллаб-қувватлашни янада такомиллаштириш, маҳаллабай ишлашга масъул бўлган шахслар фаолиятини самарали ташкил этиш ва ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида:

1. Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланиб қуйидаги ишлар амалга оширилган.

Эҳтиёжманд ва тўлиқсиз оилаларда тарбияланаётган хотин-қизларнинг 235 нафарига тавсияномалар берилди.

453 нафар хотин-қизлар 5 та юналиш бўйича туманда ташкил этилган        8 та касб-ҳунарга ўқитиш масканларида ўқитилди.

Гендер тенгликни таъминлаш сиёсатини давом эттириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотлар амалга оширилди.

Қишлоқларда хотин-қизларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини таъминлаш борасида 2022 йил Амиробод МФЙда “ЗИЁ МЕД” хусусий клиникаси ишга туширилди.

Турар жойга муҳтож 20-нафар хотин-қизларни ижтимоий  уй-жойлар билан таъминлаб, турмуш ва меҳнат шароитлари яхшиланди.

“Аёллар дафтари”га киритилган 2539 нафар хотин-қизларнинг барчасига ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдамлар  кўрсатилди.

 Тазйиқ ва зўравонликка учраган 37 нафар, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниб ҳимоя ордерлари берилди ;

Оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, жамиятда оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш ва ажримларни олдини олиш мақсадида никоҳланувчи ёш оилалардан 180 нафари “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш маркази”да ўқитилди.

2. Туманда оила ва хотин-қизларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш, уларнинг муаммоларига тизимли ечим топиш, ваколатли органлар фаолиятини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш мақсадида Оила ва хотин-қизлар бўлими ташкил этилган бўлиб  ҳар бир маҳаллада маҳалла хотин-қизлар фаоли лавозими жорий этилди.

Оила ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оила ва хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатилди;

Оиладаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича ҳар бир маҳаллада “Оқила аёллар” ҳаракати ташкил қилиниб манзилли чора-тадбирлар амалга оширилди;

 

Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси орқали мураккаб жарроҳлик амалиётига муҳтож 3 нафар хотин-қизларимизнинг операциялари бепул ўтказиб берилди.

Аёлларни реабилитатсия қилиш ва мослаштириш маркази ташкил қилинган бўлиб, марказда малакали психолог фаолият олиб бормоқда.  Хотин-қизлар тадбиркорлик марказларида ўтган 2022 йили 275 нафар хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитилиб сертификатлар берилди.

Хотин-қизларни оила, маҳалла ва меҳнат жамоаларида ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маънавиятини юксалтириш,

хотин-қизларнинг тадбиркорлик ғояларини амалга ошириш мақсадида 818 нафарига субсидия асосида асбоб-ускуналар берилди.

Маҳалларда ташкил этилган «Аёллар маслаҳат кенгашлари» билан яқин ҳамкорликда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш, бизнесга оид намунавий режаларни ишлаб чиқиш ва кредит олишда уларга кўмаклашилди, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар билан манзилли ишларни амалга ошириди.

Кириб келаётган 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами ҳамда, гўзаллик ва нафосат байрами билан муборакбод этаман.

Эътиборингиз учун раҳмат

 

2015-2024 © Paxtachi tuman hokimligi. Sayt yaratuvchisi: SAKTRM