Брифинг: “Яшил макон” дастури доирасида амлага оширлаётган ишлар ҳақида

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимида амалга оширилган ишлар бўйича қисқача маълумот бериб ўтмоқчиман.

Туман бўлими инспекторлари томонидан доимий равишда экологик хуқуқбузарликларни олдини олиш яъни чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташламаслик,  Атмосфера ҳавосини ҳар-хил хас хазонларни ёқиш билан ифлосланиши олдини олиш, сомонпояларни ёқиш олдини олиш ҳамда дарахтларни ноқонуний равишда кесилишини, ноқонуний ов қилишини олдини олиш тўғрисида,  мактабларда, маҳалларда, одамлар кўп тўпланадиган  жойларда инспекторларимиз томонидан доимий равишда тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилаяпти.

Ҳозирги кунда бутунжаҳон миқиёсида экологик  муаммоллар жудда кўпайиб бораяпди бизнинг жонажон Республикасизда ҳам бир қатор экологик муаммолар мавжуд бизнинг Республикамиз аввалдан дунёда кам дарахтли мамалакатлар қаторига  кирарди.

 Ана шуларни эътиборга олган ҳолда муҳтарам Президентимизнинг 30.12.2021 йилдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-46-сон Фармони билан бутун мамлакат миқёсида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси татбиқ этилди.

Лойиҳанинг асосий мақсади дарахтзорларни кўпайтиришга қаратилган ва қўйидагиларни назарда тутади:

- дарахтларни экиш ва парвариш қилиш соҳасидаги бошқарув тизимини такомиллаштириш;

- кўчатхоналар сонини кўпайтириш, тўпроқ унумдорлигини ҳисобга олган ҳолда, ҳудудлар иқлимига мос хорижий манзарали дарахтларни маҳаллийлаштириш;

- ҳудудларда "яшил боғлар" ва "яшил жамоат парклари"ни барпо этиш;

- дарахтларни суғориш тизимини қайта кўриб чиқиш, унинг самарали фаолиятини таъминлаш;

- ҳар бир дарахтни парвариш қилиш учун масъул бўлган шахсларни белгилаш, бу борада рағбатлантириш механизмларини кенг жорий этиш;

- дарахтларни шикастлантириш ва нобуд қилганлик учун жавобгарликни кучайтириш, мазкур йўналишда жамоатчилик назоратини янада ошириш каби ишларни амалга ошириш назарда тутилган.

2021 йил 9 сентябр куни давлатимиз раҳбари бошчилигида ўтказилган йиғилишда бутун мамлакатимиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси татбиқ этиш ва ҳудудларда ҳар йили камида 200 миллион туп дарахт кўчатлари экиш бўйича аниқ белгилаб берилган вазифалар ижроси таъминлаш бўйича туманнимиз ҳудудида 2021 йил куз ҳамда 2022 йил баҳор мавсумларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида туманнимизда жами 1 млн. 100 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ва бўталари экилиши режалаштирилган.

Шундан, 2021 йил куз мавусмининг “долзарб 40 кунлик” давомида

412 минг 500 дона ҳар хил турдаги кўчатлар экилиши режалаштирилган бўлиб, амалда долзарб 40 кун  мобайнида 418 минг 100 дона ҳар хил турдаги кўчат экилди ва белгиланган режа 101 фоизга бажарилди.

  2022 йил баҳор мавсумида 687 минг 500 туп ҳар хил турдаги манзарали ва мевали кўчатлар экилиши режалаштирилган бўлиб, шу кунга қадар 797 минг 300 тупдан зиёд мевали ва манзарали кўчатлар экилди.

Ушбу экилган кўчатлар туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш назорат инспекциясининг “Биохилмахиллик ва табиий ҳудудлар муҳофазаси” йўналиши бўйича мутахассислари томонидан махсус планшет орқали ҳар бир экилган мевали ва манзарали кўчатларни ҳатловдан ўтказиш бўйича моддий техник база яратилиб, экилган кўчатлар лакасияси олиниб махсус базага киритилди ҳамда ҳозирги кунда экилган дарахтлар назорат қилиб борилмоқда.

  “Яшил макон” умуммиллий лойихаси доирасида туманимизга бахор мавсумида 687 минг 500 дона режа белгиланган бўлиб, туманимиз шу кунга қадар 797 минг 300 тупдан зиёд мевали ва манзарали кўчатлар экилиб, режа 116 % га бажарилди. Шундан, мевали дарахтлар 96010 дона, манзарали ва бута дарахтлари 73 236 дона, ҳинд сирини 657 дона, вингр арчаси 85 дона, қирим қарағайи 478 дона, узум 87 539 дона, нок 226 дона, ёнғоқ 6 228 дона, қаламчалар 188 312 дона ва кўплаб дарахтлар экилган.

 Хозирги кунда жорий 2023 йил бахор мавсумига таёргарлик ишлари жадал даражада давом этмоқда хатлов ишлари олиб борилаяпти туманимизнинг барча ташкилот рахбарларидан амалий ёрдам кутиб қоламиз.     Туман худудидан ўтувчи М-37 автомагистирал Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши йўлининг 2 ён томонига ҳамда йўлнинг ўртасида жойлашган тасмаларга 40 000 дона кан гули экиш ишлари амалга оширилди. Ушбу экилган гуллар ва дарахтларни суғориш учун 17 дона артизан қудуқлари қазиш ишлари олиб борилмоқда ва ҳозирда 12 донаси ишга туширилди.Туманимиз худудида 59 маҳалла мавжуд бўлиб инспекторларимиз томонидан доимий равишда ушбу махалларда рейд кузатув ишлар  олиб борилаяпти ва 10 дан зиёд ноқонуний равишда ташкил этилган чиқиндихоналар аниқланиб, бу чиқиндихоналар маҳалла фаоллари ва жамоатчиликни жалб қилган ҳолда бартараф этилди. Ҳозирги кунда бўлимимизнинг 4 инспектори  туманимизда мавжуд 4 секторларга биритктирилган бўлиб  шу сектордаги барча экологик муаммолларни бартараф этишда сектор раҳбарларига яқиндан ёрдам бериб келаяпти.

 Ҳурматли юртдошлар!

Фурсатдан фойдаланиб, сизларни ҳам юртимиз бўйлаб давом этаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этишга чақираман.

 

Эътиборингиз учун раҳмат. Саломат бўлингизлар!

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM