" Самарқандда сал кам 10 йил олдин бутун бир маҳалланинг газлари узиб ташланган..." номли постга

" Самарқандда сал кам 10 йил олдин бутун бир маҳалланинг газлари узиб ташланган..." номли постга

МУНОСАБАТ

 "Пахтачитумангаз" газ таъминоти бўлими шуни маълум қиладики, табиий газ танқислиги сабабли "М. Улуғбек" маҳалласи Самарқанд кўчасида яшовчи аҳоли хонадонларини узлуксиз табиий газ билан таъминлашнинг имконияти бўлмаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил, 7-июлдаги ПҚ- 2367 сонли қарорининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6-апрелдаги 26-сонли йиғилиш баёни ва Самарқанд вилоят ҳокимилигининг 2015 йил 10-августдаги 174-сонли қарорига асосланиб, табиий газ танқислиги сезилган ҳудудлар рўйхатига киритилган ва суюлтирилган газга мослаштирилганлиги сабабли, "М. Улуғбекъъ маҳалласида яшовчи аҳоли хонадонларига ҳозирги кунда табиий газ етказиб беришнинг имкони
йўқлигини маълум қиламиз.

Ҳозирда "М.Улуғбек" маҳалласи Самарқанд кўчаси хонадонлари "Пахтачитумангаз" ГТВ томонидан режа-жадвал асосида суюлтирилган газ билан таъминлаб келинмоқда.

"Пахтачитумангаз" ГТБ

2015-2023 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM