Обод қишлоқ дастури амалда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

# Гўрўғли

Пахтачи тумани Гўрўғли  маҳалласининг Бирлик қишлоғида обод қишлоқ давлат дастури асосида ишлар олиб борилмоқда.

Гўрўғли маҳалласида 18,8 км ичимлик тармоғИ тортилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда 70% сув тармоғИ тортилди.

Маҳаллада 9 км йўл таъмирланиши ва бу йўлларнинг 1,1 км цементбетон, 7 кмга яқини асфальтланса, 1,1 қисмига шағал-тош ташланиб таъмирланиши режалаштирилган. Навбаҳор ДУК йўлсозлари томонидан Гўрўғли маҳалласида 4 та кўча асфальт ишлари бажарилган бўлса, «NEW ТECH SAMARKAND» МЧЖ йўлсозлари бугунги кунда 2,5 км йўлни асфальтлашмоқда.

Маҳалланинг Янгиқўрғон кўчаси эса 4,5 метр энлиликдаги бетон қоплама билан қопланди.

1,5 кмлик режалаштирилган пиёдалар йўлаги ётқизиш ишлари давом этмоқда.

Қишлоқда аҳоли учун қўлайлик яратиш мақсадида 36 дона тунги ёртиш чироқлари ўрнатилди.

Электр энергия таъминоти бўйича Гўрўғли маҳалласида 2,3 км тармоқ тортилиб, битта трансформатор ҳамда 64 та таянч устунлар ўрнатиш режалаштирилган.

Режалаштирилган 2,5 км алоқа тармоғи эса тўлиқ тортиб бўлинди.

 Дастур доирасида аҳоли учун 2 та Савдо мажмуаси ва 2 та Маиший хизмат кўрсатиш объектлари тўлиқ фойдаланишга топширлди.

Ҳозирги кунгача якка тартибдаги 90 та уй таъмирланди. 1050 дона дарахтлар экилди.

Обод қишлоқ дастури доирасидаги ишларни боришини туман ҳокими М.Хамдамов ва қурилиш бўйича ўринбосари Ш.Мусурмоновлар томонидан мунтазам назорат қилиб бормоқда.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM