Кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи туман ҳокимлигида 20 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг 2018-йил 6-ноябрь кунидаги 1220-сонли “Қимматбаҳо металларни ноқонуний равишда қазиб олиш ҳолатларини олдини олиш” ҳақидаги топшириғининг ижросини таъминлаш бўйича Навоий кон металлургия комбинати Давлат корхонаси бош директорининг 2018 йил 27 ноябрдаги №16-сонли буйруғини ижро этиш ҳамда Қорақўтон кон майдонида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари, маҳаллий ҳокимият вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида профилактика ишларини жадаллаштириш тўғрисида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда тумандаги сектор раҳбарлари, , Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Пахтачи туман Кенгаши, тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, посбонлари, туман ИИБ участка нозирлари, Навоий тоғ-кон металлургия конбинатига қарашли Қорақўтон кони бошлиғи, ТМЗ-1 кон бошқармаси директорининг тарғибот бўйича ўринбосари, Қорақутон тоғ-кон бошлиғининг тартибот бўйича ўринбосари ҳамда кун тартибидаги масалага алоқадор бошқа корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Йиғилишни туман ҳокими В.Рахимов олиб борди ва кун тартибидаги масала юзасидан гапириб ўтди.

Қарорга мувофиқ, 2019 йил 1 мартдан бошлаб:

тадбиркорлик таваккалчилиги асосида қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолияти жорий этилади;

қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолияти ер қаъридан фойдаланишнинг алоҳида тури ҳисобланади ва у ер қаъри участкаларида амалга оширилади;

мазкур фаолиятни амалга ошириш учун ер қаъри участкалари, шу жумладан ўлчамлари 1 гектардан ортиқ бўлмаган сочма олтин конлари тақдим этилади;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия берилади, бунда қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошларни қазиб олиш ҳуқуқига алоҳида лицензия олиш талаб қилинмайди;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензияларга жисмоний ва юридик шахслар талабгор бўлишлари мумкин;

лицензия Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасидаги электрон аукцион якунлари бўйича 3 йил муддатга берилади;

электрон аукционни ўтказиш ва мазкур қарорга мувофиқ лицензияни беришнинг умумий муддати «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасида амалга ошириладиган барча жараёнларни ўз ичига олган ҳолда, истисно тариқасида, 10 кундан ошмайди;

ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини савдога қўйишнинг бошланғич нархи 7,5 млн. сўмни ташкил қилади;

қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишга рухсат бериладиган ер қаъри участкалари рўйхати ҳар йили Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси таклифи асосида Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;

лицензия ёки ер қаъри участкасидан (тўлиқ ёки қисман) фойдаланиш ҳуқуқини учинчи шахсларга бериш (топшириш), шунингдек, битта ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензияни бир неча шахсга беришга йўл қўйилмайди;

мазкур фаолият билан шуғулланувчи шахсларнинг реестрини юритиш ва уларга ажратилган ер қаъри участкаларининг давлат назорати Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан амалга оширилади;

олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металларни реализация қилиш «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ ва «Навоий кон-металлургия комбинати» ДКга, шунингдек заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлган юридик шахсларга ва якка тадбиркорларга келишилган нархларда амалга оширилади;

қимматбаҳо металларни яшириш, шу жумладан уни 6 ой ичида реализация қилмаслик, шунингдек, қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш чоғида ишларни бехатар олиб бориш талабларининг бузилиши оқибатида инсонларнинг оғир тан жароҳати олиши ёки ўлимига олиб келишилицензияни бекор қилиш ва мазкур фаолият билан шуғулланишни бир йил давомида чеклаш учун асос бўлади;

қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун берилган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи тугатилгандан сўнг, ер қаъридан фойдаланувчилар зиммасига ер қаъри участкаларини рекультивация қилиш ва уларни кейинчалик фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш мажбурияти юкланади.

Мазкур фаолиятни ушбу қарорда белгиланган шартларга риоя қилган ҳолда амалга оширадиган шахслар қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш қисми бўйича барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан (ягона ижтимоий тўловдан ташқари) озод этилишини гапириб ўтиб қарор билан йиғилиш қатнашчиларини таништириб ўтди.

Қорақўтон кони мамлакатимизнинг олтин-валюта захирасини мустаҳкамлашга, унинг иқтисодий имкониятларини янада кенгайтиришга ўз улушини қўшиб келаётганлигини ушбу кон атрофидаги  мураккаб вазият кундан-кунга тобора салбий томонга бораётганлигини яъни айрим фуқаролар томонидан ноқонуний равишда тошларни қазиб олишлари ҳамда ушбу нохуш ҳолатларнинг келажакда оммавий тус олиб кетишига хавф тугилаётганлигини, бунинг натижасида ишлаб чиқаришни издан чиқаришга таҳдид солаётганлиги, буларнинг оқибати ҳукумат томонидан белгилаб қўйилган Давлат буюртмасини бажаришда ўзининг салбий таъсирини кўрсатаётганлиги таъкидлаб, жорий йилнинг ҳозирги кунига қадар фуқаролар томонидан ноқонуний равишда кўплаб маъданли тошлар талон тарож қилинаётганлиги шу боис Қорақўтон саноат майдонида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш борасида Ўзбекистон Республикаси ИИВ иккинчи сонли ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларини, маҳалла фуқаролар йиғини раисларини, маҳалла посбонларини ҳамда кенг жамоатчиликни жалб қилган холда профилактика ва ҳуқуқ тарғибот ишларини жадаллаштириш лозимлигини уқтириб, ўз маърузасини якунлади.

Жойлардаги ИИБ профилактика нозирлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва посбонлари ушбу турдаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида ҳамкорликда олиб борилаётган профилактика ишлари умуман талабга жавоб бермаётганлигини, кўрсатилган вақт мобайнида 152 нафар шахслар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилганлигини, йиғилишда иштирок этаётган МФЙ раислари, посбонлари ва профилактика нозирлари бу борада ўз ишларига масъулиятсизлик билан ёндашаётганликларини, келгусида улар томонидан олиб борилаётган ишлари натижасига қараб уларнинг эгаллаб турган лавозимларига лойиқлиги кўриб чиқилишини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, туман хокими ҳар бир ИИБ участка нозирлари, МФЙ раисларидан тушунтиришлар беришни билдирди.

Берилган тушунтиришлардан амалга оширилган ишлари мутлақо қониқарсиз эканлигини таъкидлаб, ҳамда бу борада туман ИИБ бошлиғига шахсий таркиб иштирокида йиғилиш ўтказиб натижасини маълум қилишини билдириб, туман прокурорига назоратни кўчайтиришликни уқтирди. ҳокимликда тумандаги маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари иштирокида қайд этилган масалаларни кенгайтирилган йиғилишда батафсил муҳокама қилишни айтиб ўз маърузасини якунлади.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM