Ёш оилаларга ўқув машғулоти ўтилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи тумани маданият уйида туман оила маркази раҳбари Р.Магрипова томонидан ёш никоҳланувчиларга “Бўлғуси ёш келин-куёвлар инновацион мактаби” да “Оила – миллат ифтихори, эл-юрт таянчи, келажак пойдевори” мавзусида ўқув машғулоти ўтказилди.

Ўқув машғулотида туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Бобоназарова, туман ФҲДЁ бўлими мудири М.Мирзаева, “Тошкўприк” масжиди имом хатиби Ш.Эшназаров, туман адлия бўлими ходими А.Шодиев, 34-умумтаълим мактаби психологи А.Асадова ва 30 та жуфтлик никоҳланувчилар иштирок этди.

Ўқув машғулотида туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Бобоназарова қайнона келин муносабатлари тўғрисида, туман адлия бўлими ходими А.Шодиев никоҳ ёши тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришлар ҳақида, А.Асадова шахслараро муносабатлар ҳақида, Ш.Эшназаров миллий қадриятларимиз ҳақида маъруза қилдилар.

Ўқув машғулоти якунида ёш никоҳланувчиларга мустаҳкам оилага йўлланма дафтарчаси ҳамда никоҳи қайд этилган келин-куёвларга никоҳ гувоҳномаси топширилди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM