“Тараққиёт” маҳалласида тўрт қаватли уйлар фойдаланишга топширилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пахтачи тумани “Тараққиёт” маҳалласида тўрт қаватли уйдаги хонадонлар ўз эгаларига топширилди. Хонадонларнинг топширилишида туман ҳокимининг ўринбосари, туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Бобоназарова, “Оила” маркази туман бўлими раҳбари Р.Магрипова ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Г.Бобоназарова рамзий лентани қирқиб, хонадон эгаларини янги уй билан табриклади, ушбу уйда доим тўйлар, яхши кунлар кўп бўлишига тилак билдирди.

Ўз навбатида хонадон соҳиблари давлатимиз раҳбарига, вилоят ва туман ҳокимликларига ҳамда “Мадина савдо белгиси” қурилиш-пудрат корхонасига миннатдорчилик билдиришди.

2015-2024 © Пахтачи туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM