Пахтачи тумани 23-умумтаълим мактаби етакчиси Рашид Шарипов бугун 9-сентябр куни ўзининг энг бахтли дамларини, яъни никоҳ тўйини ўтказмоқда.
Рашиджон ўз никоҳ тўйига болажонлар – “Болтали” маҳалласида яшовчи Ибодов Абдумалик ва “Истиқлол” маҳалласида яшовчи Муродов Бекмуроджонларнинг суннат тўйларини қўшиб нишонлади.
Ушбу тўйболаларга тўй маросимида туманнинг 2- ва 4-сектор раҳбарлари, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши яқиндан ёрдам беришди.
Сектор раҳбарлари тўй болаларга тўйдан эсдалик сифатида велосипед совға қилишди.