Пахтачи тумани 17-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Бўриев Ҳаёт Малайзия давлатининг Куала Лумпур шаҳрида ўтказилган спортнинг “Shinkyokushinkai Karate” тури бўйича Осиё чемпионатида қатнашди.
Чемпионатда мутлоқ ғолибликни қўлга киритиб, ўз вазнида Осиё чемпиони бўлди.
Ҳаётжонга ўқиш ва спортдаги фаолиятига омадлар тилаб, Ўзбекистонимиз байроғини жаҳон ареналарида доимо юксакларга кўтаришига ишонч билдирган ҳолда омад тилаб қоламиз.