insurez

Rahbaryat


  • Qo'ldashev Ahad Qurbonovich


    Lavozimi: Paxtachi tumani hokimining yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va ma’naviy-ma’rifiy ishlar bo’yicha o’rinbosari


    Qabul kunlari:har hafta chorshanba kuni soat 1000 dan - 1300 gacha


    E-mail:4032210@inbox.uz


    Telefon raqami:403-22-10

  • 2001-2002 yy - Paxtachi tumani 6-maktabi o‘qituvchisi

    2002-2003 yy - Harbiy xizmatda

    2005-2009 yy - Paxtachi tumani 6-maktabi o‘qituvchisi

    2009-2011 yy - Paxtachi tumani TIP -2 Bolalar sport majmuasi uslubchisi

    2011-2014 yy - Paxtachi tumani 1-Bolalar va o‘smirlar sport maktabi direktori

    2014-2020 yy. - Ta’lim fan va madaniyat xodimlar  kasaba uyushmasi  Paxtachi tuman Kengashi raisi

    2020 yil 30 iyuldan Paxtachi tumani hokimining yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va ma’naviy-ma’rifiy ishlar bo‘yicha o‘rinbosari vazifasida ishlab kelmoqda

    Қуйидагилар Пахтачи тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

    Комплексга умумий раҳбарликни амалга оширади. Соҳага даҳлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят хокими қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокими қарорлари ижросини ташкил этади.

    Ёшлар сиёсати соҳасида:

    ёшлар, яъни ўттиз ёшдан ошмаган шахслар, хусусан, таълим билан қамраб олинган ёшлар, уюшмаган ёшлар, ёш мутахассислар, тадбиркор ёшлар, ёш фермерлар, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш;

    умумтаълим мактабларининг 11 синфлари битирувчиларини касбга йўналтириш ва таълим тизимида ўқиш билан тўлиқ қамраб олиш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;

    касб-хунар коллежлари фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, жумладан, уларни худудлар кесимида оптимал жойлаштириш, истеъдодли ёшларни қамраб олиш, ўқув жараёни сифатини ошириш;

    олий таълим йўналишлари ва олий маълумотли кадрлар тайёрлаш кўрсаткичларининг ҳудудлар бўйича оптимал тақсимоти юзасидан асосланган таклифлар ишлаб чиқиш, битирувчиларни чуқур профессионал билимларга эга бўлишларига қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

    таълим тизимининг барча босқичларида ўқув жараёни сифатини, ўқувчи-талабаларнинг давоматини таъминлаш юзасидан аниқ чораларни кўриш ва назорат қилиш, бу борада таълим муассасаси, маҳалла, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, профилактика инспекторлари ва ота-оналарни ўзаро ҳамкорликдаги ишларини мувофиқлаштириш;

    узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш жараёнини ташкил этиш, таълим жараёнига халқаро нормалар ва талабларга жавоб берадиган илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини, таълим стандартларини жорий этиш ишларини амалга ошириш, таълим муассасаларининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, уларни замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш ҳамда шу асосда таълим тизимини ислоҳ қилиш жараёнларини янада чуқурлаштириш, унинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

    аҳоли, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини кенг тарғиб қилиш, “оммавий маданият”нинг кўринишларига қарши маънавий профилактика ишларига раҳбарлик қилиш;

    таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларига, компьютер технологиялари ва интернет-ресурсларидан фойдаланишнинг илғор кўникмаларига ўргатиш бўйича комплекс чора-тадбирлар бажарилишини назорат қилиш;

    ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича уларнинг мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда аниқ ва манзилли чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқиш, турли тўгаракларга, шу жумладан, болалар мусиқа ва санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига қамраб олиш ишларини тизимли ташкил этиш;

    ёшларни юксак ахлоқий тарбиялаш, уларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш ва жамиятда юксак маънавиятини қарор топтириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилиш;

    ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар тарбияси масаласида жамоатчилик назоратини ташкил этиш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

    ота-оналарнинг педагогик маданиятини юксалтиришга, баркамол авлод тарбиясида “оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлик концепциясини амалга оширишга раҳбарлик қилиш;

    уюшмаган ёшларнинг манфаатларини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи давлат органлари, муассасалар ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган устувор йўналишларни белгилаш;

    уюшмаган ёшларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш учун уларнинг эҳтиёжини аниқлаш бўйича мониторинг олиб бориш ва баҳолаш, касбга ўргатиш, ишга жойлаштириш, жумладан, кичик ва ўрта бизнес ва оилавий тадбиркорликка кенг жалб этиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;

    ёш мутахассисларни ишга жойлаштиришнинг тизимли мониторингини ташкил этиш, меҳнат бозорида уларнинг рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган махсус дастурларни ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш, ёш кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни амалга ошириш;

    ёшлар тадбиркорлиги ҳамда ёш фермерлар фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ёшлар тадбиркорлигини ташкил этишда кўмаклашиш, имтиёзли кредитлар бериш, жой ажратиш, моддий ва техник воситалар билан таъминланишига доир дастурларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш;

    ёш оилаларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тизимини амалга ошириш, кам таъминланган ёш оилаларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда моддий ёрдам бериш чораларини кўриш;

    ҳар томонлама камол топган, қатъий эътиқодга ва қарашларга эга бўлган, мустақил фикрлайдиган ёшларни тарбиялашга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек ёшларни турли мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш бўйича турли чора-тадбирлар белгилаш;

    ёш авлоднинг ҳуқуқий саводхонлигини ва ижтимоий фаоллигини оширишга, шунингдек ёшлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга йўналтирилган ишларни ташкил этиш;

    ёшларнинг иш билан бандлиги, уларни кичик ва хусусий тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш, шунингдек ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларини ҳал қилишга кўмаклашиш;

    иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитлар яратиш ишларни ташкил этиш.

    Ижтимоий ривожлантириш соҳасида:

    аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, хаёт ва меҳнат фаолияти, малакали тиббий ёрдам олиш, маданий мерослардан бахраманд бўлиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, дам олишини ташкил этиш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий ва ижтимоий шарт-шароитларни яратиш ҳамда сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;

    аҳолининг ижтимоий эҳтиёж ва талабларини ўрганиш асосида ҳудудларда ижтимоий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва ижросини мониторинг қилиш;

    соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига юқори малакали тиббий ёрдамни кўрсатиш, соғлиқни сақлаш муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва кадрлар салохиятини ошириш борасида  тизимли ишларни амалга ошириш;

    қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг иш самарадорлигини ошириш, ҳар бир инсон ва бутун оила даражасида энг кўп учрайдиган касалликлар профилактикаси ва даволаш жараёнини ташкил этиш, оилаларни патронаж тизими билан тўлиқ қамраб олиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини, шу жумладан соғлом овқатланишни тарғиб қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

    аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш, туғма ва ирсий касалликларни олдини олиш, ривожланиш нуқсони бўлган болаларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш сифатини ошириш, уларнинг жамият ҳаётида тўлақонли қатнашишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

    аҳолига ташҳис қўйишнинг замонавий усулларини жорий этиш ва юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўламини янада кенгайтириш. Жаҳон стандартлари даражасидаги энг самарали, мураккаб ва юқори технологияли усулларга бўлган аҳоли эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган тадбирлар ижросини таъминлаш;

    аҳолини дори воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган сифатли дори воситалар ва тиббий буюмлар билан таъминот даражасини ошириш, маҳаллий фармацевтика саноатига инвестициялар киритиш учун чет эл етакчи компаниялари ва инвесторларини жалб қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;

    спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш, спортни оммавийлигини ошириш, қизлар ўртасида спортни ривожлантириш, барча ҳудудлар, айниқса энг чекка қишлоқларида халқаро талабларга жавоб берадиган моддий-техник базага эга замонавий спорт иншоотларини барпо этиш;

    болалар ва ёшларни спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш, жисмоний соғлом ёш авлодни шакллантириш, спорт иншоотларининг моддий-техника базасини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш ва улардан самарали фойдаланиш, уларни жаҳон стандартларига жавоб берадиган жиҳозлар ва ускуналар билан таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўриш;

    аҳолининг турмуш маданиятини, ҳаёт сифатини оширишга қаратилган таълим, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш, бандлик, маиший хизматлар кўрсатиш, маданият, санъат ва спорт соҳалари муассасаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

    Маданият ва санъатни ривожлантириш, миллий маданий ва маънавий меросни эҳтиётлаб асраш ва кўпайтириш, аҳолининг маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, ёшларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилиш, шунингдек маданият, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолияти самарадорлигини оширишни мувофиқлаштириш ва таклифлар ишлаб чиқиш ишларини ташкил этиш;

    маҳалла фуқаролар йиғинлари, хотин-қизлар, нуронийлар, ёшлар ташкилотлари, фуқаролик жамиятлари институтлари, оммавий ахборот воситаларининг тинч осойишта ҳаётимизни асраш ва мустаҳкамлашга қаратилган вазифалар ижросини мувофиқлаштириш.

    Маънавий-маърифий ишлар соҳасида:

    аҳоли ўртасида мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурлари аҳамиятининг тарғибот ва ташвиқотини ташкил қилиш;

    аҳолининг маънавий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиб бориш асосида ҳудудда маънавий муҳит соғломлигини таъминлаш, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотларнинг маънавий-маърифий фаолиятини мувофиқлаштириш ва раҳбарлик қилиш;

    аҳолининг маънавий-ахлоқий, диний-маърифий, маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, маънавий-маърифий меросни, урф-одат ва қадриятларни сақлаш, тарғиб қилиш ишларига раҳбарлик қилиш;

    ҳудудда соғлом турмуш тарзи, миллатлараро тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, тадбирларнинг мақсадли, режали, тартибли ташкил этиш ва тарбиявий самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;

    ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, одамларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, ёшларда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган самарали тарғибот тизимини йўлга қўйиш;

    аҳоли орасида диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, “оммавий маданият” таҳдидларидан огоҳ қилишга қаратилган профилактик маърифий, тарбиявий чора-тадбирларга раҳбарлик қилиш;

    аҳоли орасида меҳр-оқибат, меҳр-шафқат, мурувват ва ҳиммат, инсофу диёнат, виждонийлик, аҳиллик ва тотувлик, фидойилик, ватанпарварлик, олижаноблик ва бошқа фазилатларни тарғиб қилиш ҳамда маънавий-маърифий ишларни ривожлантиришда маҳалла институтининг ўрни ва ролини ошириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилиш;

    демократик ўзгартиришларни чуқурлаштириш, жойларда ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарорлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда маҳалла институтининг роли ва аҳамиятини кучайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

    фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари олдида турган, шу жумладан, ёшларни маърифий, маънавий-ахлоқий тарбиялаш, касбга йўналтириш, кичик ва хусусий тадбиркорликни, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш, жамоатчилик назоратини ташкил этиш, табиатни муҳофаза қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

    фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини амалга ошириш учун давлат органлари томонидан зарур шароитлар яратиш, фуқаролар йиғинларига қонунчиликда берилган ваколатларини рўёбга чиқаришда кўмаклашиш ишларини ташкил этиш;

    Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг минтақавий тузилмаларига уларнинг вазифаларини амалга оширишда, шу жумладан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига методик, амалий ва моддий-техник ёрдам кўрсатиш соҳаларида кўмаклашиш;

    фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини, касбий ва бошқарув кўникмаларини, ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий билимларини оширишни мунтазам ташкил этиш, вилоят (шаҳар)лар ҳокимликлари ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини ошириш ўқув курслари фаолиятига ташкилий раҳбарликни таъминлаш;

    фуқаролар йиғинлари раиси ва унинг маслаҳатчилари сайловларини ташкил этиш ва ўтказишда фуқаролар йиғинларига давлат органларининг кўмаклашишини таъминлаш, зарур ҳолларда уларни хоналар, транспорт воситалари ва алоқа воситалари билан таъминлаш;

    фуқаролар йиғинлари ишларини тизимли таҳлил қилиш, шу жумладан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг минтақавий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш имкониятларидан фойдаланган ҳолда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти соҳасида қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;

    туманда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар бўйича сиёсатнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, ҳудудда ташкил этиладиган чора-тадбирлар мазмуни, самарадорлигини таҳлил қилиш, соҳаларнинг тизимли фаолиятини ташкил қилиш;

    оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, оммавий тадбирларни ўтказишнинг белгиланган тартибига риоя этиш юзасидан назоратни таъминлаш;

    Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари билан биргаликда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий ва диний масалаларни ҳал этишда ягона сиёсат олиб бориш;

    давлат органларининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ўзаро алоқаси ва ҳамкорлигини таъминлаш;

    қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган диний ташкилотларнинг манфаатларини ҳисобга олиш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш;

    давлат органларининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ўзаро ҳаракатларини мувофиқлаштириш ҳамда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилиш;

    "Ҳаж" ва "Умра" тадбирларини ўтказишда маҳаллий давлат, жамоатчилик ва диний ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

    маънавий ва миллий қадриятларга, халқимизнинг диний эътиқодлари ва урф-одатларига қарши йўналтирилган мафкуравий таҳдидларга қарши самарали курашиш, ёт ғояларни тарқатишга қарши кураш олиб бориш тадбирлари амалга оширилишини таъминлаш;

    миллатлараро тотувликни ва диний бағри кенгликни таъминлашда давлат органларининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлигини мувофиқлаштириш;

    миллатлараро дўстлик принципларини қарор топтиришга, миллатлараро муносабатлар маданиятини ривожлантиришга йўналтирилган жамоатчилик ташаббусларини рағбатлантириш, мувофиқлаштириш ва тақдирлаш чора-тадбирларини кўриш;

    Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармасининг ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг минтақавий тузилмалари фаолиятига кўмаклашиш.

    Ҳоким ўринбосари:

    туманда дин билан боғлиқ, миллатлараро муносабатлар ва ижтимоий-сиёсий жараёнларни мунтазам ўрганади, уларни янада соғломлаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқади;

    Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ва бошқа диний ташкилотлар, “Нуроний”, ФЖШМҚМИнинг ҳудудий бўлими, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари туман бўлими, сиёсий партиялар, туман касаба уюшма ташкилотлари, миллий маданият марказлари ва дўстлик жамиятларининг ҳудудий тузилмалари томонидан уставида белгиланган вазифаларнинг самарали бажарилишига кўмаклашади ва мувофиқлаштиради, уларнинг фаолиятини янада такомиллаштиришга доир таклифлар киритади.

    туман ҳокимининг ижтимоий-сиёсий барқарорлик, миллатлараро ва динлараро дўстлик-тотувликни таъминлашга қаратилган қарорлари ҳамда фармойишлари лойиҳаларини тайёрлайди;

    мувофиқлаштириладиган ташкилотларнинг устав фаолиятини самарали амалга оширишга тўсқинлик қиладиган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқишда ҳамда амалга ошириш, шунингдек, кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайинлаш ва вазифасидан озод этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни бажаришда республика ҳамда марказий тузилмалар раҳбарияти билан ҳамкорлик қилади;

    ақидапарастлик ва миссионерликка қарши кураш, конфессиялар ва миллатлараро ҳамкорлик ва бағрикенгликни таъминлаш борасидаги ишларнинг савияси ва таъсирчанлигини ошириш бўйича қабул қилинадиган ҳукумат дастурининг тўлиқ амалга оширилишини таъминлайди;

    диний экстремизм ва миссионерлик фаолияти ғояларининг тарқалишига қарши тушунтириш ҳамда профилактика ишларини ташкил этишни мувофиқлаштиради;

    диний вазиятнинг ўзгарувчанлиги қайд этилган ҳудудларда экстремизм, терроризм ва ақидапарастликнинг зарарли оқибатлари тўғрисида тушунтириш ва профилактика ишларини ташкил этиш;

    жазони ижро этиш муассасаларида диний экстремистик оқимлар аъзолари бўлган маҳбуслар билан профилактик ва тушунтириш ишларини ташкил қилади;

    давлат ва жамоат ташкилотлари, маҳалла йиғинларида, аҳолининг алоҳида ижтимоий қатламлари жумладан, хусусий тадбиркорлар, вақтинча ишсизлар ва уюшмаган ёшлар ўртасида экстремистик оқим, миссионерлик билан боғлиқ таҳдидларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирларини ташкил этиш;

    диний экстремизм ва терроризмга қарши тарғибот тадбирларининг таъсири ва самарадорлигини ошириш, тарғиботчиларнинг нутқ маданияти ва аудитория билан ишлаш малакасини ўстиришга бағишланган ўқувлар ташкил этиш;

    диний маърифат ва маънавий ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, маҳалла посбонлари, участка нозирлари билан диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича амалга ошираётган ишларини мувофиқлаштириб боради;

    имом-хатибларнинг дунёда содир бўлаётган воқеа ҳодисалар, уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида билим ва тасаввурини янада кенгайтириш, уларнинг касбий маҳоратини ошириш мақсадида ўқувлар ташкил этиш;

    носоғлом “тариқат” ғояларини тарқатаётган етакчилар ва уларнинг жойлардаги вакиллари билан профилактик суҳбатлар ўтказиш;

    мактабнинг юқори синф ўқувчилари ҳамда коллеж ўқувчилари билан “Маърифий ислом ақидапарастликни қоралайди”, “Диний экстремизм ва терроризм – ёшлар келажагига таҳдид” мавзуларида тарғибот тадбирларини ўтказиш;

    хорижга ишга кетаётган фуқароларнинг диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолишини олдини олишга қаратилган тушунтириш ҳамда узоқ муддат хорижий сафарда бўлиб қайтган меҳнат мигрантлари билан профилактик ишларни амалга ошириш;

    туман газета ва журналларда ақидапарастлик гуруҳларнинг бузғунчи ғоялари ва жиноий фаолиятини фош этувчи мақолалар тайёрлаш;

    хотин-қизлар ўртасида диний аҳволни мониторинг қилади, вақтинча ишсиз аёллар, уй бекалари билан диний экстремистик оқим аъзолари ва миссионерлар фаолияти таъсирига тушиб қолишини олдини олишга қаратилган тушунтириш ва профилактик ишларини кучайтириш.;

    аёллар орасида диний мутаасибликка берилишнинг олдини олишга қаратилган туркум кўрсатувлар ташкил этиш;

    мутаассиб диний қарашлар ва хурофотга берилган отинойилар билан якка тартибда профилактик тадбирлар уюштириш;

    туман марказларида ихтисослашган мазмундаги маҳсулотларнинг савдо дўконлари фаолиятини тартибга солиш ва уни такомиллаштириш;

    диний мазмундаги маҳсулотларни ноқонуний тарзда ишлаб чиқариш, тарқатиш ва республикага олиб кириш ҳолатларини олдини олишга қаратилган манзилли чора-тадбирларни кучайтириш;

    ўқув марказлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, интернет кафеларнинг фаолиятида миссионерлик ҳолати мавжудлиги бўйича ўрганиш;

    расмий рўйхатдан ўтган ноисломий диний ташкилотларнинг низоми асосида фаолият юритишини назорат қилиш;

    фаол миссионерлик ҳолатлари кузатилган ҳудудларда профилактик тушунтириш ишларини олиб бориш, мактабнинг юқори синф ўқувчилари ҳамда коллеж ўқувчилари билан миссионерлик ва прозелитизм билан боғлиқ салбий ҳолатларини олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирларини ўтказиш ишларини ташкил этиш;

    ОАВларда халқимиз бағрикенглигини ва давлатимиз томонидан барча миллатлар учун яратилган шароитлар, турли элатларнинг ҳамжиҳат ҳаётини тарғиб этиш, туманда яшовчи миллат ва элатлар ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи мақолалар, кўрсатувлар, ахборотлар, видеороликлар тайёрлаш ва оммавий ахборот воситаларида намойиш этишни ташкил этиш;

    ННТларнинг демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришдаги роли ва аҳамиятини кучайтириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;

    юридик ва жисмоний шахсларнинг миллатлараро ва динлараро муносабатлар, диний ҳуқуқ ва эркинликларни таъминлашга тааллуқли шикоят ҳамда аризаларини ўрганади, тегишли ташкилотлар раҳбарларига аниқланган ҳуқуқбузарлик ва камчиликларни бартараф этиш учун ўтказилган ўрганиш ҳамда текширувлар натижалари бўйича материалларни юборади;

    “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш бўйича ҳудудий комиссия фаолиятига шахсан раҳбарлик қилади, зиёратчилар рўйхатини тузишда ижтимоий одилликни таъминлайди;

    жамият манфаати йўлида жамиятда раҳимдиллик ва инсонпарварлик ғояларини жорий этишга кўмаклашадиган ижтимоий муносабатларни барқарорлаштириш ҳамда мустаҳкамлашга қаратилган амалий ташаббусларни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларга ёрдам бериш ишларини ташкил этади;

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан лойиҳаларни самарали амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотларга кўмаклашади, минтақани ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ривожлантириш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилотларнинг халқаро ҳамкорлигига ёрдам берадиган чора-тадбирлар тизимини ҳаётга татбиқ этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

    Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят хокимининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

    тасарруфидаги тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги
    12-сонли “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли “Ўзбекистон Республикаси ҳокимият ва бошқарув органларида иш юритиш ва назоратни ташкил этиш бўйича меъёрий хужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этилиши ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;

    жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;

    қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

    Қуйидаги комиссия ва Кенгашларишига раҳбарлик қилади:

    туманда Оммавий тадбирлар ўтказилишини назорат қилиш комиссияси;

    Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастурини амалга оширишни ташкил этиш ва назорат қилиш туман комиссияси;

    туманда муборак “Ҳаж” ва “Умра” зиёратига бориш масалаларини мувофиқлаштирувчи комиссияси;

    туман ҳокимлиги ҳузуридаги Миллий маданий марказлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Кенгаши;

    қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

    Қуйидаги комиссия ва Кенгашлар иш фаолиятини ташкил этади:

    Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг туман кузатув Кенгаши ;

    Ёшлар масалалари бўйича туман идоралараро Кенгаши;

    туман Маънавият ва маърифат Кенгаши;

    Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси;

    туман ҳокимлиги ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий комиссияси;

    туманда эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссияси;

    туманда болаларни ёзги соғломлаштириш ва дам олдириш комиссияси;

    Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун лицензия бериш бўйича туман комиссияси;

    Таносил касалликларига қарши курашиш туман идоралараро комиссияси;

    Мактабгача таълим тизимини танқидий ўрганиш ва янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича комиссия;

    ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишга доир тадбирларни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси;

    Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи туман Кенгаши.

    Қуйидаги ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг вилоят ҳокимлиги билан ўзаро фаолиятини мувофиқлаштириб боради:

    Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши;

    туман халқ таълими бўлими;

    ўрта-махсус касб-ҳунар коллежлари;

    туман Мактабгача таълим бўлими;

    туман тиббиёт бирлашмаси;

    туман Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази;

    туман маданият бўлими;

    туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими;

    Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими;

    туман Маҳалла Кенгаши;

    туман матбуот бўлими;

    оммавий ахборот воситалари (газета, радио, телевидение);

    “Тасвирий ойна” ижодий уюшмаси туман бўлими;

    Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси туман бўлими;

    Ўзбекистон Республикасидаги сиёсий партияларнинг туман бўлимлари;

    “Ўзбекистон чернобилчилари” ассоциацияси туман бўлими миллий-маданий марказлари;

    Касаба уюшмалари ташкилотлари туман Кенгаши;

    Ўзбекистон Мусулмонлар идораси туман вакиллиги;

    ноисломий диний ташкилотлар;

    миллий-маданий марказлари;

    бошқа жамоат ташкилотлари.