insurez

Rahbaryat


  • Arnaqulov Usmonjon Shukurullaevich


    Lavozimi: Paxtachi tumani hokimining iqtisodiyot va tadbirkorlik masalalari bo’yicha birinchi o’rinbosari


    Qabul kunlari:har hafta dushanba kuni soat 1000 dan - 1300 gacha


    E-mail:4031167@inbox.uz


    Telefon raqami:403-11-67, 403-11-58

  • Arnaqulov Usmonjon Shukurullaevich

    1982-yil Samarqand viloyati, Paxtachi tumanida tug’ilgan.

    Ma’lumoti oliy, 2003 y. Samarqand qishloq xo‘jalik institutini (kunduzgi) ta’lim yo’nalishini tamomlagan.

    Ma’lumoti bo‘yicha mutaxassisligi: iqtisodiyot

    Mehnat faoliyati

    2003-2004 yy. - Paxtachi tumani Ziyovuddin aksiyadorlik tijorat Tadbirkor banki mutaxassisi

    2004-2005 yy. - Paxtachi tumani Kamalak fermer xo‘jaligi hisobchisi

    2005-2006 yy. - Paxtachi tumani Xalq ta’limi bo‘limi hisobchisi

    2006-2007 yy. - Paxtachi tumani Elektr tarmoqlari korxonasi nazoratchisi

    2007-2009 yy. - Paxtachi tumani davlat soliq inspeksiyasi Nazorat sho‘basi davlat soliq inspektori

    2009-2010 yy. - Paxtachi tumani davlat soliq inspeksiyasi yakka tartibdagi tadbirkorlarga soliq solish va uchastka inspektorlari sho‘basi davlat soliq bosh inspektori

    2010-2012 yy. - Paxtachi tumani davlat soliq inspeksiyasi Uchastka soliq inspektorlari faoliyatini tashkil etish va yakka tartibdagi tadbirkorlikni soliqqa tortish sho‘basi bosh inspektori

    2012-2014 yy. - Paxtachi tumani davlat solik inspeksiyasi solik va majburiy tulovlar tushumlarini xisobga olish, taxlil kilish, ma’lumotlar bazasiga xizmat ko‘rsatish bo‘limi boshlig‘i

    2014-2015 yy. - Paxtachi tumani Ziyovuddin monolit xususiy firmasi bosh hisobchisi

    2015-2020 yy. - Byudjetdan tashqari pensiya jamg‘armasi Paxtachi tumani bo‘limi boshlig‘i

    2020-2023 yy. - Paxtachi tumani hokimligi moliya bo‘limi mudiri

    2023 y.            - Paxtachi tumani Iqtisodiyot va moliya bo‘limi boshlig‘i vazifasini bajaruvchi

    2023-yil may oyidan Paxtachi tumani hokimining iqtisodiy taraqqiyot va kambag‘allikni qisqartirish masalalari bo‘yicha birinchi o‘rinbosari vazifasida ishlab kelmoqda.

    Қуйидагилар Пахтачи тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

    Туман ҳокимлиги аппаратига ҳамда туманда иқтисодиёт ва тадбиркорлик комплексига раҳбарлик қилади. Соҳага дахлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят хокимининг қарор ва фармойишлари, халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокими қарорлари ижросини ташкил этади.

    Комплексга умумий раҳбарликни амалга оширади. Соҳага дахлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят хокими қарор ва фармойишлари, халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокими қарорлари ижросини ташкил этади;

    Ўзбекистон Республикаси қонунларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят хокимлиги томонидан қабул қилинган ҳужжатларда белгиланадиган иқтисодиёт ва тадбиркорлик соҳасининг энг муҳим устувор вазифаларига мувофиқ ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишни ташкиллаштиради. Республика ва вилоят миқёсида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган мақсадли дастурлар ижросини таъминлайди;

    туманнинг макроиқтисодий кўрсаткичларини, шу жумладан, ялпи ҳудудий маҳсулот, саноат, хизмат кўрсатиш, чакана савдо айланмаси, экспорт, инфляция, бандлик, маҳаллий бюджетнинг ҳар йилги прогноз параметрларини асосланган ҳолда ишлаб чиқиш ва уни самарали ижросини ташкил қилиш, дебитор-кредитор қарздорликларни юзага келишини олдини олиш юзасидан тизимли ишларни амалга ошириш ва қарздорликни бартараф қилишнинг самарали усулларини жорий этади;

    иқтисодиёт масалалари бўйича тегишли вазирлик, хокимлик, идоралар, қўмиталар, тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиқлаштириш, аҳолини тадбиркор қилиш мақсадида улар билан тижорат банклари ўртасида мулоқот ўрнатиш учун ҳар бир хонадонга комплекс банк ва молиявий хизматларни таклиф қилиш орқали имтиёзли кредитлаш дастурларини ишлаб чиқади ва сўзсиз амалга оширади;

    ҳудудий бошқарув органлари узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, иқтисодиётнинг барча тармоқларини, шу жумладан, базавий тармоқларини узвий ривожланиши, бунда туман кесимида ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқаришни модернизациялаш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашни амалга ошириш, инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни молиявий маблағ ҳамда замонавий технологиялар шаклида жалб қилади;

    иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ҳудуд иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасини комплекс ривожлантиришнинг асосий дастурларини, шу жумладан, саноат, маҳаллийлаштириш, қишлоқ хўжалигини барча соҳасини, айниқса мевасабзавотни қайта ишлаш, хизматлар соҳасини ривожлантириш каби мақсадли дастурларни кафолатланган молиявий манбааларини аниқлаган ҳолда туманнинг маҳаллий бюджети параметрлари билан узвий тарзда ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга оширишни таъминлайди;

    кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва эркинликларининг кафолатларини таъминлаш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, янги корхоналар, шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида корхоналарни ташкил этиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳолининг турли қатламлари бандлиги масалаларини ҳал этиш орқали маҳаллий бюджетнинг даромад базасини кенгайтириш, вилоят ва туман маҳаллий бюджетига тушумлар ҳажмини ошириш ҳисобига маҳаллий бюджет субвенцияси ҳажмини босқичма-босқич қисқартириш ва бартараф этади;

    қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, кўп тармоқли фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаш, бу соҳани индустриялашган тармоққа айлантириш мақсадида қишлоқ хўжалигининг барча турдаги маҳсулотларини қайта ишлаш ва экспорт қилишни кескин кенгайтириш учун махсус дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

    ишлаб чиқарилган маҳсулотларни, ҳудудий саноат маҳсулотларини экспорт қилиш дастурларини ишлаб чиқиш, дунёдаги нарх конъюктурасини ўрганиб таҳлил қилиб бориш ва янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда уларни янги бозорларда экспорт қилишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга оширади;

    инсон манфаатларини таъминлаш, айниқса аҳолининг қишлоқ жойларда ҳаёт даражасини ва сифатини ошириш, янада фаровон ҳаёт кечириши учун пенсия ва нафақалар, реал даромадларини барқарор ошириш манбааларини яратиш, замонавий банк ва молия инфратузилмасини яратиш ҳисобига накд пул тўловларини ўз вақтида амалга оширишни янги механизми ва тизимини жорий қилади.

    чакана ва улгуржи савдони, хизматлар кўрсатиш соҳасини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, савдони ташкил этиш ва хизматлар кўрсатишнинг янги шакллари ва усулларини кенг жорий этиш, аҳолини истеъмол товарлари ва хизматлар билан таъминлаш бўйича маркетинг тадқиқотлари юзасидан бозорлар, ярмарка ва кўргазмалар фаолиятини мувофиқлаштириш;

    “ягона дарча” тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатувчи ягона марказларнинг ва давлат хизматлари кўрсатувчи бошқа ваколатли органларнинг фаолиятини, шунингдек давлат органлари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг бевосита алоқасиз шаклларини жорий этишнинг ҳолатини таҳлил қилиш;

    ишбилармонлик муҳити индикаторларини баҳолаш ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказилган сўровлар натижалари асосида тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлиги тўғрисидаги таҳлилий материалларни тайёрлаш ва кейинчалик уларни вилоят Иқтисодиёт бошқармасига киритиш;

    ҳудудда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлашга ҳамда кичик ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришни рағбатлантиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш;

    тадбиркорликни ривожлантиришдаги энг муҳим муаммолар бўйича семинарлар ва давра суҳбатларини мунтазам ўтказиш, шунингдек тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги тўғрисидаги материалларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш йўли билан тадбиркорлик субъектлари орасида ахборот ва тушунтириш ишларини ташкил этиш;

    ҳудудий бошқарув органларида, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек почта ва телекоммуникацияларни ривожлантириш, ахборот фаолияти, архив иши, интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш;

    Почта ва телекоммуникациялар фаолияти, архив иши ва интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят хокимлиги ва туман ҳокими қарорлари бажарилишини ташкил этиш;

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят хокимлигига кўриб чиқиш учун киритиладиган, шунингдек халқ депутатлари туман Кенгаши ва туман ҳокими томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;

    тасарруфидаги мажмуа ва тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги
    “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сон ҳамда 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимият ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив хужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 140-сон қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;

    жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;

    қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

    Қуйидаги комиссия ва Кенгашлар ишига раҳбарлик қилади:

    Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш туман комиссияси;

    Жазони ўташ жойларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-маиший жиҳатдан ва ишга жойлашишда ёрдам кўрсатиш бўйича туман ҳокимлиги ҳузуридаги махсус комиссияси;

    Фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга қабул қилиш бўйича туман чақирув комиссияси;

    Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи Кенгаш;

    Ўта муҳим ва тоифаланган объектлар муҳофазасини назорат қилиш комиссияси;

    туман ҳокимлиги ҳузуридаги Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаларини бериш бўйича махсус комиссияси;

    қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

    Қуйидаги комиссия ва Кенгашлар иш фаолиятини ташкил этади:

    Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун лицензия бериш бўйича туман комиссияси;

    Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турларига нарх-навони мониторинг ва назорат қилиш бўйича доимий фаолият юритадиган ҳудудий комиссия;

    тумандаги бюджет ташкилотларини юқори малакали кадрлар ва мутахассислар билан таъминлаш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли турмуш даражасини ошириш ишларини мувофиқлаштириш бўйича комиссия.

    Ўз ваколати доирасида қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди ва фаолиятини мувофиқлаштиради:

    туман ҳокимлиги Молия бўлими;

    туман Давлат солиқ инспекцияси;

    туман Статистика бўлими;

    туман Ғазначилик бўлими;

    туман иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими;

    Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими;

    туман тижорат банклари;

    Савдо-саноат палатасининг туман бўлими;

    туман Бандликка кўмаклашиш маркази;

     “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти туман бўлими;

    “Ўзбектелеком” компанияси туман филиали;

    туман Архив иши бўлими;

    тумандаги улгуржи савдо билан шуғулланувчи корхоналар.

    тумандаги барча автомобиль савдоси билан шуғулланувчи корхоналар;

    тумандаги улгуржи шароб савдо билан шуғулланувчи корхоналар;

    Суғурта ташкилотлари;

    тумандаги Бозорлар бозорлар ва савдо комплекслари.