Вояга етмаганлар комиссияси томонидан тумандаги 46-сонли умумтаълим мактабида ўқувчилар билан суҳбат ўтказилди.
Суҳбат давомида ўқувчиларга бугунги кунда давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлар ҳамда дарс машғулотларига мунтазам равишда қатнашмаган ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга нисбатан қонунчилигимизда белгиланган чоралар ҳақида тушунчалар берилди.