Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 апрелдаги 14-14/1771-сонли мажлис баённомасига асосан 2019 йилнинг май ойи “Спорт ойлиги” деб эълон қилинди.
“Спорт ойлиги” давомида мактабгача ва умумтаълим муассасаларида, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларида ва олий таълим муассаларида кунлик спорт тадбирларини ташкил этиш юзасидан алоҳида штаблар ташкил этилади.
Шунингдек, бошқармалар, ташкилотлар, корхоналар ва таълим муассасаларида таниқли спортчилар иштирокида “Мастер класс” ва “Спорт соғлиқ гарови” шиори остида учрашувлар ташкил этилиб, аҳоли ўртасида кенг тарғибот ишлари амалга оширилади.
“Спорт ойлиги” давомида намуна кўрсатган “Энг яхши туман”, “Энг яхши муассаса”, “Энг яхши спорт клуби”, “Энг яхши спорт жамоаси” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланиб, вилоят ҳокимлигининг дипломлари ва совғалари билан тақдирланади.