Бугун 25-сон Болалар мусиқа ва санъат мактаби залида Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди, Жиноят ишлари бўйича Пахтачи туман суди ва Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судлари, Пахтачи туман Маҳалла ва нуронийларни қуллаб-қувватлаш бўлими, Пахтачи туман ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлимининг 2022 йилнинг июн-август ойлари учун "Аëллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга "Маҳаллабай" сайёр қабуллар орқали ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш вазифаларини ижроси юзасидан сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг судияси У.М.Хабибов томонидан 17 та мурожаа, Жиноят ишлари бўйича Пахтачи тумани судининг раиси Ж.Ботиров 13 та мурожаатни, Каттақўрғон туманлааро иқтисодий судининг раиси Й.Норбеков 10 та мурожаат, Пахтачи Мажбурий бюро бўлим бошлиғи М.Умировлар аёлларнинг 8 та мурожаатларини қабул қилишди.