Бугун 20 октябрь куни Пахтачи туман Маданият бўлими ҳамда туман 22-умумий ўрта таълим мактаби ҳамкорлигида "Ўзбек тили байрами" кунига бағишлаб Қадринг баланд бўлсин она тилим мавзусида ўтказилган байрам тадбири тумандаги ушбу кун муносабати билан ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар карвонини бошлаб берди.
Карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда ташкиллаштирилган бу каби ижодий кечалар Ўзбекистонликларнинг давлат тилига бўлган ҳурматини яна бир бор намоён этмоқда.