Пахтачида кластерчилар минерал бойитилган ун ишлаб чиқаришмоқчи

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

"Мирзаев Шуҳрат Кенжайевич" ғаллачилик кластери банкдан 1 млн 340 минг долларлик кредит олиб Туркиянинг "Emash Makina Sanay" co.LTD компаниясидан замонавий тегрмонлар келтирилди. Ушбу тегирмонлар туркиялик мутахассислар бошчилигида 60 кунда йиғиб фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Ҳозирги кунда тарози ва кластернинг офиси қуриб битказилган.
Шижоатли фермер ва тадбиркор Шавкат Мирзаев раҳбарлигидаги мазкур кластернинг тегирмони ишга тушса 53 нафар фуқаро иш билан таъминланади. Улар бир кунда 120 тонна минерал бойитилган ун ишлаб чиқаришади.
Ушбу кластердаги қурилиш ишлари билан туман ҳокими М.Хамдамов яқиндан таншиди. Суҳбат давомида кластер раҳбари Ш.Мирзаев қандолатчилик сехи ва 1 гектар майдонда қулпнай етиштиришга ихтисослашган иссиқхона қуриш ишларини бошланганлигини айтиб ўтди.
Ушбу иссиқхона йил охиригача ишга тушуб 10 нафар ёшлар иш билан таъминланишини айтиб ўтди.
Туман ҳокими М.Хамдамов тадбиркорга мувоффақиятлар тилади.

2015-2024 © GOVERNMENT OF PAKHTACHI DISTRICT. Maked by: SAKTRM