Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Ҳозирги қийин шароитда ҳечқурса ун билан ёғ нархи оширилмаса бўларди” сарлавҳали мақолага муносабат

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Пахтачи тумани Бодой маҳалласидан мурожаат қилган ҳолда ун тақчилигини ва ёғнинг нархи ошиб кетганлигини идао қилишган.
Маълумки, юртимизда жорий йилнинг 15 март санасидан пандемия сабабли карантин эълон қилинган бўлиб, карантин талабларига Пахтачи туманида ҳам қатъий амал қилиниб аҳоли уйда қолишмоқда. Зарур озиқ-овқат маҳсулотлари аҳолини ўз уйларидан узоқ бўлмаган маҳалла идораси ва маҳалладаги тадбиркорлар орқали етказилмоқда.
Туман ҳокимлиги, солиқ инспекцияси, прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК департаменти ҳамкорликда озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчи 7 та кўчма дўкон ва “Оқтошдон” АЖнинг 1 навли унларини туман бўйлаб сотувчи 10 та тадбиркорлик субъектлари орқали савдоси ташкил этилган.
Ун савдоси маҳаллаларда аҳоли жон бошига ушбу апрель ойида 1,3-1,4 кгдан ҳисобга олиниб, 193 тонна ун тақсимланган ҳолда сотилмоқда.
Ёғ маҳсулоти туманимизнинг ўзида “Родник” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилади ва 9600 сўмдан сотилмоқда.
Келгуси ой яъни 1 май санасидан тумандаги 59 маҳалланинг ҳар бирида ҳар куни 9:00 дан 18:00 гача савдо қилувчи дўконлар орқали ун, ёғ ва зарур озиқ-овқат маҳсулотлари сотилади.
Бозорларимизда ҳақиқатда 240 минг сўмдан қўшни давлатлардан келтирилган унлар сотилмоқда. Маҳаллий унлар 145 минг сўмдан ортиқ нархларда сотилгани йўқ. Туманимизга хатто хориждан келтирилган 5 кг ёғ ҳам 60 минг сўмга чиққани йўқ.
Бозорлардаги нархлар туман солиқ инспекцияси ва прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан қатъий назорат қилинмоқда.
Ҳозирда мунтазам даромадидан айрилган, эҳтиёжманд оилаларга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари саҳоватпешалар ҳомийлиги асосида туман маҳалла ва оилани қуллаб қувватлаш бўлими томонидан беминнат етказиб берилмоқда.
Пандемия даврида хеч ким эътибордан четда қолгани йўқ.

2015-2024 © GOVERNMENT OF PAKHTACHI DISTRICT. Maked by: SAKTRM