Камбағалликни қисқартириш чоралари кўрилмоқда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жорий йилнинг 2 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган селектор йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида бугун туман ҳокимлигида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда тумандан иқтисодий комплекс ҳамда маҳалла раислари иштирок этишди.

Йиғилишда Давлат активларини бошқариш агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Сухроб Махмараимов “2020 йилда кичик бизнесни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш бўйича амалга ошириладиган ишлар” юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Йиғилиш давомида сўзга чиққан туман ҳокимининг иқтисодий ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ш.Қудратов камбағалликни қисқартириш мақсадида маҳалла – туман (шаҳар) – вилоят – республика даражасида тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни камайтиришга масъул алоҳида ўринбосар лавозимлари жорий қилиниб, вертикал тизим яратилаётганлигини таъкидлаб, эндиликда ушбу соҳада амалга ошириладиган ишлар кўлами янада кенгайишини таъкидлаб ўтди.

Йиғилиш якунига кўра, ҳар бир маҳаллар кесимида туман ишчи гуруҳлари билан биргаликда аҳолининг камбағал қатламларини саралаб олиш, уйма-уй юриш орқали, қамбағаллар рўйхатига киритилиши режалаштирилган оилаларнинг ҳақиқий аҳволи билан танишиш ва камбағаллик даражасига қараб тоифаларга ажратиш юзасидан устувор вазифалар белгилаб олинди.

2015-2024 © GOVERNMENT OF PAKHTACHI DISTRICT. Maked by: SAKTRM