Пахтачи тумани электр таъминоти корхонасининг 81 кишилик меҳнат жамоаси туманимиз аҳолисига тинимсиз электр энергия етказиб беришда ўз хиссасини қўшиб келмоқдалар.
Туманимизда жами 463 дона трансформатор пункти ва 1082,5 км. узунликдаги 0,4-6-10-35 кВ. электр узатиш тармоқлари мавжуд. Халқимизга электр энергия таъминотини яхшилаш мақсадида 2019 йилда белгиланган режага мувофиқ 46,9 км. электр узатиш тармоқлари ва 10 дона трансформатор пунктлари қурилиб фойдаланишга топширилди.
Пахтачи туман электр таъминоти корхонаси меҳнат жамоасидан тезкор таъмирлаш бўлим усталари Д.Бобоев, О.Худойназаров, А.Шарипов, О.Ражабов, У.Холиқулов, таъмирлаш электромонтёрлари Ш.Баратов, К.Эшонқулов, Н.Муродов, М.Соипов, А.Тўраевлар томонидан туманимиз аҳолисига электр энергия етказиб беришда жонкуярлик кўрсатмоқдалар.
Диспетчерлик пункти навбатчиларидан Ш.Ишниязов, О.Қурбонов ҳамда электромонтёрлар Р.Тоғаев ва О.Мирзаев ўз хизмат вазифаларига масъулият билан қараб, ишларда жонбозлик кўрсатиб келмоқдалар.
Фойдаланган электр энергияни аниқ ҳисоб-китоб қилишда ўз меҳнати билан хисса қўшиб келаётган “Нур сотиш бўлими” раҳбари Ф.Тўрақулов, ҳуқуқшунос А.Рустамов, муҳандислар Ш.Сулаймонов ва Ш.Очилов халқимизга намунали хизмат кўрсатиб келмоқдалар!
22 декабрь “Энергетиклар куни” билан туман электр таъминоти корхонаси жамоасини табриклайман!
Келгуси ишларида, халқимиз фаровонлиги йўлидаги меҳнатларида куч-қувват тилаб қоламан!
Пахтачи тумани электр таъминоти корхонаси
раҳбари: Ф.Бердияров