"Тенгдош - тенгдошга"
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрдаги "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги "Жамиятдаги ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида "Тенгдош - тенгдошга" тамойили асосида "Ташаббускор ҳуқуқшунос ёшлар" шиори остида ёшларнинг сиёсий - ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида ҳуқуқий тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда барча ҳуқуқий билимларга чанқоқ ёшлар иштирок этишди.