Бугун 2-сентябрь куни эрта тонгдан “Эл юрт ҳурмати” ордени соҳибаси Пахтачи тумани “Ғаллакор” фермер хўжалиги раҳбари Нархол Қурбоновани туман ҳокими М.Ҳамдамов, туман прокурори Э.Шарипов, ҳоким ўринбосарлари ва ташкилот раҳбарлари мукофот билан қутлаб табриклаш учун хонадонларига ташриф буюришди.
Мазкур мукофотни шахсан туман ҳокимининг ўзи ўз қўллари билан топшириб, туманимиз равнақи йўлида беминнат хизмат қилаётган бу каби фидокор инсонларга ўзининг миннатдорчилигини билдириб ўтди.
Йиғилганлар бир пиёла чой устида дилдан суҳбатлашиб, Нархол онамизнинг дуоларини олишди.